1447 йил 10 шаъбон | 2026 йил 29 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Лавҳул Маҳфуздаги битик

12:50 / 21.01.2019 4972 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ибн Амр ибн Ос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Аллоҳ халойиқнинг тақдирини осмонлару ерни халқ қилишидан эллик минг йил олдин ёзди», дедилар».

Муслим ва Термизий ривоят қилишган.

Ушбу ҳадисда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Аллоҳ таоло халойиқнинг тақдири қандай бўлишини азалдан, улар вужудга келишидан олдин билишини баён қилмоқдалар.

Ҳадиси шарифда баён қилинган ёзиш Лавҳул Маҳфузга бўлган. Эллик минг йил қанча эканлигини Аллоҳнинг Ўзи билади. Чунки бизнинг тасаввуримиздаги йил ўлчови осмонлару ер яратилганидан кейин, ернинг ҳаракатига асосланиб пайдо бўлган. Бу эллик минг йил эса осмонлару ер яратилишидан олдин бўлганлиги ҳадисда очиқ-ойдин айтиб турилибди.

Аллоҳнинг илмига чегара йўқ бўлганидан кейин У Зотнинг ҳамма нарсани билишида шубҳа йўқ. Агар У Зот маълум вақтгача билиб, ундан нарисини билмайдиган бўлганида, Унинг камолот сифатларига нуқсон етар эди. Бу эса Аллоҳ таолонинг Олий Зотига асло тўғри келмайди.

Бу ҳадисдан оладиган фойдамиз Аллоҳ халойиқнинг тақдирини осмонлару ерни яратишидан эллик минг йил аввал ёзганлигидир. Шунга иймон келтирамиз, шуни тасдиқлаймиз!

«Ҳадис ва ҳаёт» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам ва асҳоби киром яшаган даврга .Асри саодат,, яъни .бахтиёрлик даври, деймиз. Нима учун шундай таъриф берилгани ҳеч сизни давоми...

3481 17:00 / 23.01.2021
.Аллоҳ учун, насиҳат қилиш, яъни Аллоҳга иймон келтириш, Унга шукр қилиш, самимий, холис бўлишдир.Уламоларимиз бу борада бир оз батафсилроқ гапларни ҳам айтганлар. давоми...

1894 21:30 / 10.08.2019
Иккинчи бобҲузайфа розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Умар.Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг фитна ҳақидаги ҳадисларини ким ёддан билади, деди.Ҳузайфа.Мен у давоми...

2517 21:40 / 07.05.2019
Аббод ибн Аббод Маҳлабийдан ривоят қилинади .Басра подшоҳларидан бири аввалига ибодат қилиб юриб, кейин дунё ва салтанатга машғул бўлиб кетди. У бир қаср қурдириб, давоми...

3960 08:00 / 24.09.2020