1447 йил 10 шаъбон | 2026 йил 29 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Сўзда ҳам, амалда ҳам ўхшамаймиз

08:31 / 12.05.2020 1650 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Валид ибн Муслим айтади: «Дўстларимнинг бири сўзлаб берди: «Иброҳим ибн Адҳамнинг олдига бориб, унга салом бердик. У бошини кўтариб, «Аллоҳим, биздан нафратланма!» деди-да, яна бошини тушириб олди. Сўнг яна бошини кўтариб, «Агар Аллоҳ бизни ёмон кўрмаса, яхши кўради», деди. Яна у: «Биз араб тилида сўзлашамиз, деярли хато қилмаймиз, бироқ амал борасида хатога йўл қўямиз, бу борада соф араб  бўла олмаймиз», деди». 

Изоҳ: Иброҳим ибн Адҳам: «Биз ажамлар араб тилида равон гаплашсак-да, гаплашишда хато қилмасак-да, амал борасида соф араб бўлган саҳобалар каби бўла олмаймиз. У зотлар амал борасида биздан анча илгарида эдилар», демоқчилар. 

Яҳё ибн Маъиндан ривоят қилинади: «Аҳмад ибн Ҳанбалдек инсонни кўрмадим. У билан эллик йилдан буён дўст бўлсак, ўзидаги яхшилик ва солиҳ амаллардан бирортаси билан фахрланган эмас».

«Солиҳлар гулшани» китобидан

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига Абу Товил Мамдуд деган киши келиб сўради Бир киши гуноҳнинг барча турини қилган. Ундан ҳеч нарса давоми...

3142 17:00 / 25.06.2022
Ҳижрийқамарий тақвимнинг еттинчи ойи Ражаб бўлиб, у ҳаром ойларнинг биридир. Бу муборак ойга боғлиқ бир неча маълумотлар бор. Уларнинг баъзилари мазкур ойнинг давоми...

4890 09:00 / 03.02.2023
Самъонийнинг .Алансоб, номли китобида Ҳоким Шаҳиднинг таржимаи ҳоли ҳақида қуйидагилар келган .Абул Фазл Муҳаммад ибн Муҳаммад ибн Аҳмад Марвазий Балхий Ҳанафий давоми...

2471 13:05 / 18.12.2019
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Сизга муборак Рамазон ойи келди. Аллоҳ азза ва жалла сизга унинг рўзасини давоми...

2320 21:00 / 25.04.2020