1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Ҳоким Шаҳид таълиф этиш билан машғул бўлгани сабабли зиёратига келганларга гапирмасди

13:05 / 18.12.2019 2376 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Самъонийнинг «Ал-ансоб» номли китобида Ҳоким Шаҳиднинг таржимаи ҳоли ҳақида қуйидагилар келган: «Абул Фазл Муҳаммад ибн Муҳаммад ибн Аҳмад Марвазий Балхий Ҳанафий қози вазир Ҳоким Шаҳид 334-ҳижрий санада шаҳид бўлган, Аллоҳ таоло раҳматига олган бўлсин. Бу зот Марвнинг олими, Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ соҳибларининг ўз давридаги имоми бўлган. Бу зот ҳақида қуйидагилар келган:

«Абу Абдуллоҳ ибн Ҳоким Шаҳид қуйидагича зикр қилган: «Ҳоким билан бирга яшаганман, у душанба ва пайшанба кунлари рўза тутар, сафарда ҳам, муқимликда ҳам тунги намозни асло тарк этмасди. Ўтирган пайтида кичкина қутича, китоблар ва сиёҳдон доимо ёнида турарди. У султоннинг вазири бўлиб, ҳузурига киришга изн сўраганларга рухсат бермас эди, иложи қолмаганидагина изн берарди, аммо ёзиш билан машғул бўларди. Ҳузурига кирган одам турган жойида тик туриб қоларди. Абу Аббос ибн Ҳаммувайҳ ундан шикоят қилиб шундай деган: «Унинг ҳузурига кирсак, бизга гапирмасдан қўлига қаламини олади, бизлар бир чеккада қолиб кетамиз!».

«Мустадрок» соҳиби Ҳоким Абу Абдуллоҳ ҳофиз қуйидагиларни айтган: «Жумъа кечаси Ҳоким Абул Фазлнинг имло мажлисига борган эдим. Амир Абу Али ибн Абу Бакр ибн Музаффар кириб келди. Ҳоким Абул Фазл унинг келганини кўриб ўрнидан турди-ю, лекин турган жойидан қимирламади. Амирни суффанинг эшигидан қайтариб шундай деди: «Орқанга қайт, эй Амир, бугун сенинг кунинг эмас».

«Уламолар наздида вақтнинг қадри» китобидан

Муаллиф
Шайх Абдул Фаттоҳ Абу Ғудда
Таржимон
Қудратуллоҳ Сидиқметов
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Исломий маърифати бўлмаган киши исрофнинг ҳақиқатини тушуниб етиши қийин. Исломда Қуръони карим оятлари орқали, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг давоми...

4651 12:00 / 22.03.2019
Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Саҳар таомидан наҳор рўзасига, қайлула уйқусидан кечанинг қиёмига ёрдам олинглар,, давоми...

2173 17:30 / 12.05.2020
Овқатланишдаги қайтариқларАнас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам вафот этгунларига қадар хонтахтада давоми...

2615 18:01 / 24.09.2020
Маълумки, ҳаж амали ndash Ислом динимизнинг беш асосий фарзларидан биридир. Ҳаж ndash молиявий ва жисмоний ибодат бўлиб, қодир бўлган мўминмусулмон киши умрида бир давоми...

5332 11:09 / 12.07.2019
Аудиолар

211041 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130301 14:35 / 11.08.2021