1447 йил 10 шаъбон | 2026 йил 29 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Жидда шаҳридаги Қуръон мусобақасига старт берилди

10:50 / 21.01.2019 2445 pdf Ўқиш режими + -

Куни кеча Саудия Арабистони Жидда шаҳрида бошланган Қуръони карим мусобақасида мамалакатнинг 21 та университети, давлат ва нодавлат коллежларининг жами 500 нафар ўғил-қиз талабалари иштирок этмоқда, деб хабар беради spa.gov.sa расмий сайти.

Мусобоқа шартлари қуйидагича белгилаган: Қуръони каримни қироат ва тажвид билан тўлиқ ёддан ўқиб бериш, Қуръони каримнинг 20, 10, 5 жузларни алоҳида тарзда қироат ва тажвид билан ёддан ўқиб бериш.

Мусобақа бош директори Салоҳ ибн Усмон Салим Усмон баҳолаш тартиби халқаро мезонлар талабига тўлиқ жавоб беришини маълум қилган. Қуръони карим мусобақаси иштирокчилари ҳифз, тажвид ва қироат йўналишлари бўйича рақобат олиб борадилар. Мусобақа иштирокчиларининг чиқишлари 10 та малакали ҳакамлар томонидан баҳоланиб борилади. Танлов 25 январга қадар давом этади ва ғолиблар алоҳида эълон қилинади.

Islom.uz портали таҳририяти

Мавзуга оид мақолалар
Қатар пойтахти Дохада бўлиб ўтган ОсиёТинч океани гуруҳи аъзолари йиғилишининг асосий мавзуси исломофобия масаласи ва Фаластин халқига ёрдам беришдан иборат давоми...

2746 10:40 / 09.04.2019
.Нуруул Мустафо, Қуръон ва ҳадис маркази томонидан ташкил этилган мусобақада Ҳиндистоннинг 10 та шаҳрида жойлашган 53 та Қуръон марказларидан жами 1032 нафар давоми...

2835 14:49 / 03.01.2019
Ушбу саволга 28 июнь куни Халқаро Прессклубда спикер сифатида қатнашган Ислом цивилизацияси маркази директори Шоазим Миноваров жавоб берди.Ш.Миноваровнинг давоми...

2337 09:10 / 29.06.2019
Бутунжаҳон Ислом таълим, илм ва маданият ташкилоти ISESCO Қатар пойтахти Доҳани 2021 йилда Ислом оламининг маданий пойтахти сифатида танлади. Бу ҳақда АлҚудс АлАрабий давоми...

2179 08:00 / 03.03.2021