1445 йил 19 шаввол | 2024 йил 28 апрель, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Вақтга надомат ҳалок этувчи надоматдир

21:45 / 20.01.2019 2319 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Имом ибн Қайюм роҳматуллоҳи алайҳ «Мадарижус соликийн» номли китобларида вақтни қизғаниш ва унинг кўп ишларни ўз ичига қамраб олиши ҳақида сўз юритиб, қуйидагиларни баён қилган:

«Ўтиб кетган вақтга афсусланиш ҳалок этувчи надоматдир. Чунки ҳар лаҳза тез ўтиб кетадиган, қадри баланд ва қайта келмайдиган фурсатдир. вақт обид инсон наздида ибодат ва вирдлар вақтидир. Муриднинг наздида эса у Аллоҳ таолога юзланиш, Унинг ҳузурида жамланиш ва бутун қалби билан батамом Унга юзланиш вақтидир. Шунинг учун вақт унинг наздида энг азиз нарсадир. Обид ҳам, мурид ҳам вақтини ўша амалларсиз ўтказиб юборишга қаттиқ қизғанади. Агар вақт ўша амалларсиз ўтиб кетса, кейин ўрнини тўлдириш имкони бўлмайди. Чунки кейинги келган вақт бошқа ўзига хос вазифага ҳақлидир. Ўтказиб юборилган вақт ўрнини тўлдиришнинг асло иложи йўқ.

«Ҳалок этувчи надомат» деган сўзнинг маъноси шуки, ўша надоматнинг белгиси худди ўлдиришга ўхшайди. Чунки бой берилган нарсанинг ҳасрати ҳалок этувчи ҳасратдир. Айниқса, ҳасрат чекувчи уни тўлдиришга йўл йўқлигини билса. Шунингдек, вақтни ўтказиб юборганига афсусланиб ўтиришнинг ўзи ҳам яна вақтни беҳуда кетказишдир. Худди «ўтган вақтга надомат чекиб ўтириш ҳозирги вақтни зое қилишдир» дейилгани каби. Шунинг учун ҳам «вақт қилич кабидир, агар сен уни кесмасанг, у сени кесади», дейилган».

Ҳақиқатан ҳам, вақт тез тугайдиган ва тўхтамасдан доимий ўтиб турадиган нарсадир. Кимки, унга беэътибор бўлса, вақтлари беҳуда ўтиб кетади, ўтказиб юборган имкониятлари кўпаяди ва ҳасратлари кучайиб боради. Айниқса, имконини бой бериб бўлганидан кейин нимани зое қилганини билса, қай ҳолатга тушишини тасаввур этаверинг. У олдинги ҳолатга қайтишга уринади, аммо у билан қайтиш ораси тўсилган бўлади. Ўтказиб юборган нарсаларини қайта қўлга киритиш учун изланади, аммо кечаги кун бугунги янги кунга қандай қайтарилсин?

Вақтга эътиборсиз кимса ўзи яхши кўрадиган ва хоҳлаган нарсаларидан маҳрум бўлади. Эришган нарсалари оқил киши қўлга киритиши лозим бўлган нарсалар эмаслигини билади. Вақтни йўқотгани туфайли истакларига эришишдан маҳрум бўлади.

Вақт ўзидаги нарсалари билан бирга ўтиб кетади. Сизга фақатгина унинг асари ва ҳукми қайтади. Ўзингиз учун ўтказган вақтингиздан нима қайтишини танлайсиз? Ўша нарса. Албатта сизга қайтади. Шунинг учун ҳам жаннатда саодатли зотларга қуйидагича хитоб бўлади:

ﯕ ﯖ ﯗ ﯘ ﯙ ﯚ ﯛ ﯜ ﯝ

«(Жаннат аҳлига): «Ўтган кунларда (дунёда) қилиб ўтган (эзгу) амалларингиз сабабли (ушбу ноз-неъматларни) ёқимли иштаҳа билан еб-ичаверингиз!» (Ҳааққо сураси, 24-оят).

Дўзахда азобланаётган бадбахтларга эса шундай дейилади:

ﯡ ﯢ ﯣ ﯤ ﯥ ﯦ ﯧ ﯨ ﯩ ﯪ ﯫ ﯬ

«Мана шулар ер юзида ноҳақдан шодланиб юрганингиз ва кибру ҳавога берилиб юрганингиз учундир» (Ғофир сураси, 75-оят).

«Уламолар наздида вақтнинг қадри» китобидан

Муаллиф
Шайх Абдул Фаттоҳ Абу Ғудда
Таржимон
Қудратуллоҳ Сидиқметов
Мавзуга оид мақолалар
Басра имоми Фарқад раҳматуллоҳи алайҳ айтади .Суфshyён Саврий оғир дардга чалинган пайтда ҳузурига бир неча киши кирди. Улардан бири ҳадис айтган эди, Суфён қўлини давоми...

1211 08:00 / 20.03.2020
Ибн Уяйна раҳимаҳуллоҳдан ривоят қилинади .Абу Синон, яъни Зирор ибн Мурра бозордан бир нарса сотиб олиб, ўзи кўтариб кетди. Атрофдагилар .Беринг, биз кўтариб давоми...

1330 08:00 / 15.11.2019
.Ашуро, сўзи луғатда .ўнинчи кун, деган маънони билдиради. Муҳаррам ойининг ўнинчи куни Ашуро номи билан машҳур бўлган. Ҳакам ибн Аъраж розияллоҳу анҳудан ривоят давоми...

2142 11:30 / 06.08.2022
Риё ошкора ва махфий бўлиши мумкин.Ошкора риё амалга чорловчи омил бўлиб, одамлар кўриши учунгина қилинади.Ундан кейинги ўринда турадиган риёнинг ўзи амалга давоми...

2124 21:05 / 01.09.2019