1447 йил 23 жумадис сони | 2025 йил 14 декабрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Инфоқ қилинг!

17:20 / 16.04.2020 2629 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аллоҳ азза ва жалла Қуръони Каримда шундай марҳамат қилади:

«Ўзингиз яхши кўрган нарсадан инфоқ қилмагунингизча ҳаргиз яхшиликка эриша олмассиз. Ниманики инфоқ қилсангиз, Аллоҳ уни албатта билувчидир» (Оли Имрон сураси, 92-оят).

Бир гуруҳ муфассир уламоларнинг фикрига кўра, бу ояти каримадаги «яхшилик»дан мурод жаннатдир, яъни ўзингиз яхши кўрган нарсадан инфоқ қилмагунингизча яхшиликка, яъни жаннатга эриша олмайсиз.

Имом Бухорий ривоят қилган ҳадисда шундай дейилади:

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу айтади:

«Мадинада хурмоси энг кўп ансорий Абу Талҳа эди. Мол-мулкининг унга энг суюклиси эса Байруҳо боғи бўлиб, у масжиднинг рўпарасида эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга кирар, у ердаги қудуқнинг ширин сувидан ичар эдилар. «Ўзингиз яхши кўрган нарсадан инфоқ қилмагунингизча ҳаргиз яхшиликка эриша олмассиз» ояти нозил бўлганда Абу Талҳа: «Эй Аллоҳнинг Расули, Аллоҳ таоло «Ўзингиз яхши кўрган нарсадан инфоқ қилмагунингизча ҳаргиз яхшиликка эриша олмассиз», демоқда. Мен учун мол-мулкимнинг энг суюклиси Байруҳо эди, у Аллоҳ учун садақа бўлсин! Унинг Аллоҳ ҳузурида яхшилик ва захира бўлишини умид қиламан. Эй Аллоҳнинг Расули, уни Аллоҳ сизга кўрсатган жойга сарф қилинг», деди. Шунда Расуллуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Воҳ! Бу жуда катта мол-ку! Айтган сўзингни эшитдим. Уни қариндошларингга берсанг, дейман», дедилар. Абу Талҳа: «Шундай қиламан, эй Аллоҳнинг Расули», деди ва уни қариндошлари ҳамда амакиваччаларига тақсимлаб берди».

Азиз биродарим, сиз ҳам умрингизда ақалли бир марта мана шу ояти каримага амал қилинг! Ўзингиз севган, яхши кўрган нарсангизни Аллоҳ учун садақа қилинг, инфоқ қилинг, шояд оятда айтилган яхшиликка – жаннатга шу ила ноил бўлсангиз.

Нодирбек Хидиров

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Маълумки, ўрта асрларда Ислом оламида тасаввуф катта ўрин тутган. Мавлид маросимларига кўпроқ тасаввуф уламолари бош бўлишган. Унга асосан қалблари Набий давоми...

5668 14:08 / 19.11.2018
Такбир Ташриқ Ташриқнинг арабча матни Ташриқнинг ўқилиши.Аллоҳу акбар Аллоҳу акбар Лаа илааҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар Аллоҳу акбар ва давоми...

5016 18:53 / 05.07.2022
Мутахассислар кекса отахон ва онахонлар билан бўладиган муносабатларда қуйидагиларга аҳамият беришни тавсия қиладилар1. Кексаларни кўрганда тезда уларга салом давоми...

2747 19:00 / 13.01.2019
Ҳаётий воқеа.Мен муслима, ҳусним ўзимга яраша бўлган бир қизман. Улғайиб, йиллар биринкетин ўтса ҳам, совчи бўлиб, қўлимни сўраб келган бўлмади. Менинг ёшим тобора давоми...

5072 11:35 / 15.03.2020
Аудиолар

213453 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

132667 14:35 / 11.08.2021