1447 йил 10 шаъбон | 2026 йил 29 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Камтарликда барчамизга ибрат зот

11:00 / 31.12.2020 2473 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Маълумки, махлуқотларнинг афзали инсон.

Инсонларнинг афзаллари Пайғамбарлар алайҳимуссалом.

Пайғамбарларнинг афзали Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам.

Эсланг! Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам еттинчи осмонга кўтарилдилар, Сидратул Мунтаҳога етдилар. Ерга қайтгач, аҳли оилалари хизматида бўлдилар. Қўйларини ўзлари соғардилар, шиппакларини ўзлари тикардилар.

Нафақат пайғамбарлардан, балки бутун инсониятдан афзал бўлган зот соллаллоҳу алайҳи васаллам ерга ўтирардилар.

Ерда ухлардилар.

Кийимларини ўзлари ямардилар.

Бирор нарсага суянмасдан, камтарлик, хоксорлик билан таом ердилар.

Беморларни ўзлари кўргани борардилар.

Етимларга меҳрли, мушфиқ эдилар.

Болалар билан ўйнаб, уларни хурсанд қилардилар.

Ҳаммадан олдин салом берардилар.

Доим табассум билан боқардилар.

Очлик шиддатини пасайтириш учун муборак қоринларига тош боғлаб юрардилар.

Камбағал, ночор кимса меҳмондорчиликка чақирса ҳам борардилар.

Бирорта қул келиб, ўзи ҳақида ҳожаси олдида гаплашишларини илтимос қилса, бориб, унинг илтимосини бажарардилар.

Еттинчи осмонга кўтарилдилар, (Ерга қайтгач) мискинлар билан бир товоқдан таомланардилар, ҳачирларини минардилар, қўшинга дарахтни кесмаслик, ёш болани, аёлни ўлдирмаслик, ибодатхонадаги роҳибларга тегмасликни буюрардилар.

Аллоҳ таоло севикли Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламни шундай васф қилган:

وَإِنَّكَ لَعَلى خُلُقٍ عَظِيمٍ۝

«Ва албатта, сен буюк хулқдасан» (Қалам сураси, 4-оят)

У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам буюк хулқ соҳиби эдилар. Камтарлик, тавозу ана шундай буюк хулқлардан биридир.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам самоларга кўтарилишдан олдин улуғ эдилар, тушганларидан кейин ҳам улуғликларича қолдилар.

Такаббурсиз улуғ эдилар.

Ўзларини катта олмай буюк эдилар.

Аллоҳ таоло у зотга чексиз саловот ва саломлар юборсин!

Мустафо Маҳмуднинг «Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам» китоби асосида Нозимжон Ҳошимжон тайёрлади

Муаллиф
Нозимжон Ҳошимжон
Мавзуга оид мақолалар
Ушбу мақолада Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўзларига хос бўлган бир қанча хусусиятларни келтириб ўтамиз. Зеро, у зотга боғлиқ бўлган ҳамма нарсани, давоми...

7454 12:00 / 15.04.2019
Ҳа, тожирлик ҳам шариат кўрсатган йўл билан амалга оширилса, ибодат бўлади. Чунки тожирлар тижоратлари орқали ўзларига фойда топишдан ташқари, жамият ривожи ва давоми...

3273 14:00 / 04.07.2019
.Зикр аҳлидан сўранг, ҳайъати аъзоси Абдуманнон Абдуллоҳ билан суҳбатndash Динимизда Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга нисбатан бўлган севгига давоми...

2426 17:00 / 24.10.2020
Зикр қилинишича, бир ўғри Молик ибн Динор раҳимаҳуллоҳнинг деворларига тирмашиб, ҳовлига тушиб, ўғирлагани улбул нарса ахтарди. Лекин ҳеч нарса топа олмади. давоми...

2640 07:10 / 22.04.2019