1445 йил 19 Рамазон | 2024 йил 29 март, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мўминларга эслатма

У Кунда ҳеч қандай узр қабул қилинмайди

16:08 / 02.12.2018 4677 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Инсон ўз атрофида яхшилик билан ёмонлик кураш олиб бораётганига гувоҳ бўлиб яшайди. Кўпинча бу курашда ёмонлик ғолиб чиқади. Бир одам ўзининг қисқа умри давомида яхшиликнинг ёки ёмонликнинг оқибати нима бўлганини билиб олиши қийин. Инсон яхшилик ғолиб кела олмаганини ва ёмонликка яраша жазо берилмаганини кўриб, афсус чекади. Энг одил Зот бўлмиш Аллоҳ таоло эса бу дунёда бўлмаса ҳам, у дунёда барча яхшиликка мукофот ва ёмонликка жазо бериши муқаррар. Ҳар бир инсон қилган ишлари учун ҳисоб-китоб қилиниши муқаррар эканлиги ҳақида Қуръони каримнинг жуда кўп оятларида сўз юритилган. Қиёмат сурасида тасвирлаб айтиладики, ўша кунда кўзлар даҳшату ҳайратда қолади, Ой ўз ўрнидан жилади ва Қуёш иккови бир-бирига қўшилиб кетади. Бутун борлиқда тартиб деган нарса қолмайди. Шундай бир даҳшатли ҳолатда, қўрқинчда қолган инсон «Қаерга қочсам бўларкин, қаердан бошпана топсам экан», дея шошиб қолади. Албатта, Аллоҳдан бошқа қочадиган жой ва бошпана йўқ. Ана шу кунда ҳар бир инсон ўз қилган ишлари учун жавоб беради. У вақтда ҳеч қандай узр қабул қилинмайди. Ҳисоб-китобдан сўнг тақводор мўмин-мусулмон кишилар жаннатга киритиладилар ва у ерда моддий ва маънавий неъматлардан хоҳлаганларича баҳраманд бўладилар. Ёмон иш қилган кишилар эса дўзахга киритиладилар ва у ерда кучли оловда ёндирилиб, дахшатли азобларга дучор бўладилар.

Қадар

Ислом душманлари таъна тошини отадиган масалалардан бири қазо ва қадар масаласидир. Уларнинг айтишича, бу масала мусулмонларнинг кучсиз бўлишига, илм, фан ва маданиятда ғарбликлардан ортда қолиб кетишларига асосий сабаб эмиш. Чунки қадарга ишониш уларнинг фикрича, барча куч ва қувватни бемажол қилиб, дангасалик ва ҳар нарсани ғойибдан кутишга олиб борар экан. Ҳолбуки, Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломдан иймоннинг асосларини сўрашганда, қазо ва қадарнинг яхшиси ҳам, ёмони ҳам Аллоҳдан эканлигига иймон келтириш шу асослардан бири эканлигини айтиб ўтганлар.

Бунинг маъноси: «Дунёдаги барча яхшилик ва ёмонлик маълум ўлчовга биноан, Аллоҳ хоҳлаган сабабларга кўра бўлади», деганидир. Албатта, Аллоҳ таоло барча нарсани Ўз иродаси билан яратган ва борлиқдаги барча нарсани Ўз илми билан билгандир.

Агар «қадар» сўзини Қуръони Карим суралари бўйича яхшилаб ўргансак, бир нарсани махсус ўлчов билан ўлчаш ё тортиш, ёки маълум қоидага биноан муайян тарафга йўллаш маъноларини билдиради. Аллоҳ таоло Муъминун сурасида шундай марҳамат қилади:

ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ ﭖ ﭗ ﭘﭟ

 

«Осмондан ўлчов ила сув тушириб, уни ерга жойлаштирдик (яъни муайян миқдорда)» (18-оят). 

Раъд сурасида эса:

ﭺ ﭻ ﭼ ﭽ ﭾ ﭿ ﮀ ﮁ ﮂ ﮃ ﮄﮅ ﮆ ﮇ ﮈ ﮉ ﮊ

«Аллоҳ ҳар бир урғочининг ҳомиласини ҳамда бачадонлар нуқсон ёки зиёда қиладиган нарсаларни биладир. Ҳар бир нарса Унинг ҳузурида ўлчовлидир», дейилган (8-оят).

Шулардан кўринадики, Аллоҳ яратган барча нарсаларнинг ўзига хос одатлари, қонун-қоидалари ва тартибли ўлчовлари бор. Мисол учун: ҳомиладор бўлиш ёки бўлмаслик, бола-чақанинг кўп ёки оз бўлиши ва шунга ўхшашлар. Инсон ҳам шу борлиқнинг бир бўлаги бўлгани учун бу қонун-қоидалар унга ҳам тегишлидир.

Аллоҳ таоло Абаса сурасида шундай марҳамат қилади:

ﮕ ﮖ ﮗ ﮘ ﮙ ﮚ ﮛ ﮜ ﮝ ﮞ

«Уни қайси нарсадан яратди? Уни нутфадан яратди ва уни ўлчовли қилди» (18-19-оятлар).

Замон ҳақида ҳам Муззаммил сурасида Аллоҳ таоло шундай дейди:

ﭢ ﭣ ﭤ ﭥ

«Ва Аллоҳ кечаю кундузни Ўзи ўлчайдир» ( 20-оят).

Фурқон сурасида эса:

ﯬ ﯭ ﯮ ﯯ ﯰ ﯱ

«Ҳар бир нарсани ўлчов ила ўлчаб яратган Зотдир», дейилади (2-оят).

Шу нарсалардан кўриниб турибдики, Қуръони каримда қазою қадар масаласи мўмин-мусулмонларга борлиқнинг мустаҳкам низоми борлиги ва улар бардавом қонун-қоидалар бўлиб, турли сабабларга кўра жорий бўлиб туриши, Аллоҳ яратган нарсаларда камчилик ва кўр-кўрона иш олиб бориш йўқлигини билдириб туради. Шундай эътиқодда бўлган кишилар доимо борлиқдаги ўша низом ва қоидаларни ўрганишга ҳаракат қиладилар, уларнинг сабабини билишга интиладилар.


“Иймон” китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Намозда қироат, зикр, муножот ва бошқа амаллар бор. Агар қалб ҳозирлиги бўлмаса, қироат, зикр ва муножотлардан кўзланган мақсад ҳосил бўлмайди. Шунинг учун ҳам қалб давоми...

2036 16:00 / 13.07.2021
Кеча Республикамизнинг барча масжидларида хатм Қуръонлар тугади. ...Лекин таровеҳлар давом этяпти. ...Рамазон давом этяпти. ...Қиёмуллайллар давом этяпти.Хатм давоми...

1151 23:13 / 18.04.2023
Агар Аллоҳ сенга неъматларини бериб турганидан сўнг тўхтатиб қўйса,тоат қилиб юриб сўнгра тоатдан узилиб қолсанг, садақа ва эҳсонлар қилиб юриб сўнгра тўхтаб давоми...

2920 20:00 / 24.02.2021
Тасаввур қилингЯқин кишингиз вафот этди. Ўша киши сизнинг акангиз, укангиз, амакингиз, тоғангиз, қўшнингиз, дўстингиз ёки қариндош бўлмаган диндошингиз. Ҳамма давоми...

3824 18:30 / 22.03.2021