1445 йил 20 шаввол | 2024 йил 29 апрель, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Чумчуқнинг овчига ўгити

20:09 / 02.12.2018 3367 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бир овчи чумчуққа тузоқ қўйди. Бир чумчуқни тутди. Овланган чумчуқ тилга кириб дедики:

– Эй овчи сен шу вақтгача қўйлар, сигирларни единг. Улар билан тўймадинг. Энди менинг арзимас гўштимга тўясанми? Мени қўйиб юбор, эвазига сенга фойдали учта ўгит айтаман... Бу ўгитлардан бирини қўлингда, қолганини эса дарахтда сўйлайман.

Овчи: "Яхши", деди. Чумчуқ илк маслаҳатини берди: “Бўлмайдиган нарсага, ким сўйласа сўйласин, ишонма.

Овчи иккинчи ўгитни эшитиш учун чумчуқни қўйиб юборди. Чумчуқ томга қўнди, иккинчи ўгитни айтди:

– Ўтган кетган нарсалар учун ғам ема. Фурсатни бой берсанг, хафа бўлма. Айни пайтдаги вақтнинг баҳосини бил. Пушаймонлик билан вақт ўтказма...

Сўнгра қўшимча қилди:

– Эй овчи, менинг қорнимда ўн дирҳамга тенг бебаҳо инжу бор эди. Сенга ҳам, сендан кейингиларга ҳам етарди. Афсус, қисматинг экан, қўлдан қочирдинг. Бу инжунинг дунёда бошқа бир тенги бўлмас.

Овчи:

– Оҳ нима қилиб қўйдим, нима учун қўйиб юбордим-а, дея қайғуриб йиғлай бошлади. Шу пайт чумчуқ:

– Эй, овчи нега йиғлаяпсан. Мен сенга ўтган-кетган нарсалар учун ғам ема. Фурсатни йўқотсанг, хафа бўлма, дея ўгит бермадимми? Сўнгра сенга яна айтмадимми: "Бўлмаган нарсага ким сўйласа сўйласин, ишонма" деб. Қандай анқов одамсан... Мен ўзим уч дирҳам чиқмайман. Қандай қилиб қорнимда ўн дирҳамлик инжу бўлсин?...

Овчининг ҳуши жойига келди. Зийрак қушга қараб деди:

– Яхши, шу учинчи гўзал ўгитинг нима? Уни ҳам айт!

Чумчуқ девордан ўтиб дарахтга қўнди. Масхарали бир оҳангда:

– Эй барака топгур, икки ўгитимга амал қилмадинг, учинчисини нима қиласан, қўявер, вақтимни олма, дея учиб кетди.

Овчи жойида тош қотиб турарди.

“Маснавийдан ҳикоялар” китобидан

Мавзуга оид мақолалар
Айтишларича, инсон ҳаётдан кўз юмганда 21 грамм вазнини йўқотар экан. Бизнинг ҳамма қувончу шодлигимиз ва орзуумидларимиз, бор хотира, фикр ва режаларимиз, биз давоми...

4126 09:28 / 30.10.2018
Бир киши кекса отасини қимматбаҳо ресторанлардан бирига кечки овқатга олиб борди. Ота ёши катта киши бўлиб, қўли титрарди. Овқатланаётганда, таом ерга, давоми...

3176 11:00 / 07.12.2020
Усайр ибн Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Қачон Умарга Ямандан мадад кучлари келса.Ичингизда Увайс ибн Омир борми, деб сўрар эди. Охири у Увайсни топди давоми...

1957 15:30 / 05.09.2019
Баъзи ўринларда Ислом моҳиятини тўла англаб етмаган, унинг асли қолиб, қора фонда кўрсатилган чизгиларидан таъсирланган исоломофоблар бу муқаддас дин ва дунёни давоми...

1503 17:00 / 27.06.2022