1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мўминларга эслатма

Ёмонлардан омонда бўлиш учун улар билан мадора қилиш | Ўн олтинчи ҳақ

13:04 / 31 август 1078 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ёмонлардан омонда бўлиш учун улар билан мадора қилиш (меҳрибонлик ила муносабатда бўлиш, илтифот кўрсатиш).

Оиша розияллоҳу анҳо онамиздан ривоят қилинади: “Бир одам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига кириш учун рухсат сўради. Шунда (у зот): “Унга (киришга) рухсат беринглар. У уруғнинг қандаям ёмон биродари (ёки ўғлони)”, дедилар. Ҳузурларига киргач эса унга мулойим гапирдилар (Ҳатто Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам наздларида унинг алоҳида ўрни бор деб ўйладим). Чиққанидан кейин: “Эй Аллоҳнинг Расули, (бироз олдин) у ҳақда айтадиганингизни айтдингиз, кейин эса унга мулойим гапирдингиз-а?” – дедим. У зот: “Эй Оиша, (қиёмат кунида Аллоҳ таоло наздида) одамларнинг энг ёмони ёмонликларидан қўрқиб, одамлар уни тарк этган одамдир”, дедилар”.

Абдулҳамид Зайриевнинг “Мусулмоннинг ҳақ ва вазифалари” китобидан

Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2023 йил 16 январдаги 03-07/184-сонли хулоса хати асосида тайёрланди.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Амалларимизнинг энг афзали вақтимизни қадрига етиб, уни асрашимиздир.Айни дамда биз яшаб турган вақтимиз бизнинг умримиз ҳисобланади. Инсон ким бўлишидан қатъи давоми...

2589 17:00 / 03.06.2022
Дубайдаги Қуръон ёдлаш курси раисининг муовини Саид Ҳаарид шундай ҳикоя қилади Дубайда ўтказилган мусобақаларнинг бирида Совет тузумидан бўлган бир кичик бола давоми...

3786 17:00 / 14.07.2022
Молдунё одамларни синаш учун берилган. У ёмонликка ҳам, яхшиликка ҳам сабабчи бўлиши мумкин. Бойликка эришган киши Аллоҳнинг розилигига муяссар бўлиш учун давоми...

6701 11:00 / 30.07.2022