1447 йил 10 шаъбон | 2026 йил 29 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Нуқтаи назар

Таниқли британиялик файласуф-атеист Энтони Флю

19:31 / 29.08.2020 8440 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Таниқли файласуф олим Энтони Флюнинг маърузаси илмий доираларни ларзага солди. 80 ёшли олим узоқ йиллар давомида илмий атеизм биносининг устунларидан бири эди. Бир неча ўн йиллар давомида Флю Худога эътиқод қилиш ноўринлиги тўғрисидаги тезисларга асосланган китобларни нашр қилар ва маърузалар ўқирди, дея ёзмоқда “Мета” нашри.

Сўнгги пайтларда эълон қилинган илмий кашфиётлар атеизм ҳимоячисининг қарашларини ўзгартиришга мажбур қилди. Флю ўзининг залолатда қолгани, Коинот эса ўз-ўзидан пайдо бўлмаганлигини ва у, биз тасаввур қилганимиздан ҳам қудратлироқ бўлган Зот томонидан яратилгани очиқ-ойдин эканлигини эълон қилди.

Флюга кўра, у олдин бошқа атеистлар сингари қачонлардир азалда ўлик материядан биринчи тирик материя пайдо бўлганига ишончи комил эди. “Бугунги кунда ҳаётнинг ҳамда биринчи репродуктив организмнинг пайдо бўлиши тўғрисидаги атеистик назариянинг барпо этилишини тасаввур ҳам қилиб бўлмайди”, – дейди Флю.

Олимнинг фикрига кўра, ДНК молекулаларининг тузилиши тўғрисидаги ҳозирги замон маълумотлари унинг ўз-ўзидан пайдо бўлиши мутлақо мумкин эмас, балки буни кимдир ишлаб чиқарганини исботламоқда. Молекула ўзида сақлаётган ирсий код ҳамда энциклопедик ҳажмдаги ахборот кўр-кўрона  мослашув имкониятини истисно этади.

Islom.uz портали таҳририяти

Муаллиф
Энтони Флю
Мавзуга оид мақолалар
Эдуардо Галеано, сиёсат ва адабиёт арбоби, Уругвай.Биз тубан бир даврда яшамоқдамиз.Муҳаббатдан кўра тўй тантаналари аҳамиятга эга. Маййитдан кўра дафн маросими давоми...

4199 12:30 / 16.05.2019
.Албатта Аллоҳ бандаси унга икки қўлини кўтариб дуо қилганда, уларни қуруқ қайтаришдан ҳаё қилади. шундай экан нега биз дуода сўрайдиган нарсаларимизнинг давоми...

4499 09:01 / 26.04.2022
Тарихдаги 100 та машҳур инсонrdquo китоби муаллифи доктор, профессор Майкл Харт Қоҳирада бўлиб ўтган анжуман доирасида, АлАҳрамrdquo газетаси мухбирининг саволларига давоми...

5903 14:30 / 14.08.2019
Шайхул ислом Муфтий Муҳаммад Тақий Усмоний ҳафизаҳуллоҳ 100 дан зиёд асарлар муаллифидир. Илмий ишларидан бири самодан нозил бўлган Қуръон маъноларининг урду давоми...

3075 19:35 / 28.09.2019