1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Нуқтаи назар

Ҳазрати Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам каби ҳар жиҳатдан мукаммал инсон дунёга қайтиб келмайди

14:30 / 14.08.2019 5776 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

“Тарихдаги 100 та машҳур инсон” китоби муаллифи доктор, профессор Майкл Харт Қоҳирада бўлиб ўтган анжуман доирасида, “Ал-Аҳрам” газетаси мухбирининг саволларига шундай жавоб беради:

Мухбир: - Китобингизни нашр этилганига 10 йил бўлди.  “Тарихдаги 100 та машҳур инсон” китобингизда биринчи ўринни ҳазрати Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга муносиб кўргансиз. Ҳали ҳам шу фикрингизда қоляпсизми?

Майкл Харт: Бу рақам 200-300 та га ошиб кетса ҳам рўйхатнинг бошида ҳазрати Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам тураверадилар. Мен тартибларни белгилашда баъзи жиҳатларни инобатга олганман. Ҳазрати Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни машҳурларнинг энг машҳури деб белгилашимга у зотнинг ҳам пайғамбарлик, ҳам диний ва ҳам дунёвий жиҳатидан ақлбовар қилмас даражада муваффақият соҳиби экани эътиборимни тортган. У зот инсон ахлоқи, фалсафаси ва ҳуқуқи бўйича Исломдан бошқа динни тан олмаган. Ислом дини У зотнинг вафотларидан кейин шарқдан тортиб ғарбгача тарқалди. Ҳали ҳам бу жараён давом этмоқда. Ҳазрати Муҳаммад с.а.в. 14 аср олдин олиб келган дин маданиятдан умуман бехабар бир саҳрода пайдо бўлди. Ва энг оғир шароитлар остида ривожланиб, бутун дунёга ўша ердан тарқалди. Мен, ҳазрати Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалам каби ҳар жиҳатдан мукаммал бир инсоннинг яна дунёга  келишига ишонмайман.

Майкл Харт (Michael H. Hart – 1932) – америкалик астрофизик ва ёзувчи.

Муаллиф
Майкл Харт
Мавзуга оид мақолалар
Ҳақиқий рўза танбаллик ёки кун бўйи ухлаш, ёки тун бўйи телевизор қаршисида бедор бўлиб чиқиш дегани эмас. Ёки эрталаб ишга дангаса ҳолда бориш дегани ҳам эмас. Ёки давоми...

2024 15:09 / 25.03.2024
Абдул Фаттоҳ Абу Ғудда Ўтаётган ҳар бир лаҳза инсон ҳаёти ва умрининг бир қисмидир. У қиёмат куни инсоннинг фойдаси ё зарарига гувоҳлик беради. Шунинг учун давоми...

4129 11:25 / 19.10.2018
Машҳур доктор Андрей Кунавиндан бир киши .Эшитишимча, кўпгина олимлар динсиз бўлар эмиш, шу тўғрими, деб сўрабди. Доктор шундай жавоб берибди .Менимча, бу фикр давоми...

3971 13:30 / 07.05.2021
Инсониятнинг муаммолари кўпайиб кетиб, ечимсиз ҳолга келиб қолган шу кунларда ҳазрати Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга ҳар қачонгидан кўпроқ эҳтиёж давоми...

3340 10:40 / 16.07.2019
Аудиолар

210991 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130251 14:35 / 11.08.2021