1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Кун ҳадиси

Ҳалол очиқ-ойдиндир, ҳаром ҳам очиқ-ойдиндир

10:40 / 29.10.2018 2588 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

وَعَنِ النُّعْمَانِ بْنِ بَشيرٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا قَالَ: سَمِعْتُ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ يَقُولُ: «إِنَّ الحَلاَلَ بَيِّنٌ، وَإِنَّ الحَرامَ بَيِّنٌ، وَبَيْنَهُمَا مُشْتَبِهَاتٌ لاَ يَعْلَمُهُنَّ كَثِيرٌ مِنَ النَّاسِ، فَمَنِ اتَّقَى الشُّبُهَاتِ، اسْتَبْرَأَ لِدِينِهِ وَعِرْضِهِ، وَمَنْ وَقَعَ فِي الشُّبُهَاتِ، وَقَعَ فِي الحَرَامِ، كَالرَّاعِي يَرْعَى حَوْلَ الحِمَى يُوشِكُ أَنْ يَرْتَعَ فِيْهِ، أَلاَ وَإِنَّ لِكُلِّ مَلِكٍ حِمًى، أَلاَ وَإِنَّ حِمَى اللهِ مَحَارِمُهُ، أَلاَ وَإِنَّ فِي الجَسَدِ مُضْغَةً إِذَا صَلَحَتْ صَلَحَ الجَسَدُ كُلُّهُ، وَإِذَا فَسَدَتْ فَسَدَ الجَسَدُ كُلُّهُ: أَلاَ وَهِيَ القَلْبُ». مُتَّفَقٌ عَلَيهِ. وَرَوَيَاهُ مِنْ طُرُقٍ بأَلْفَاظٍ مُتَقَارِبَةٍ.

 

588/1. Нўъмон ибн Башир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шундай деганларини эшитдим:

«Ҳалол очиқ-ойдиндир, ҳаром ҳам очиқ-ойдиндир. Улар орасида кўп одамлар билмайдиган шубҳали нарсалар бор. Уни инсонлардан кўпи билишмайди Ким шубҳали нарсалардан сақланса, дини ва шаъни учун ўзини пок тутибди. Ким шубҳали нарсаларга тушса, ҳаромга йўлиқибди. Худди қўриқхона атрофида чўпонлик қилиб, ундан ўтлаш учун ўтиб кетай деган чўпонга ўхшайди.

Огоҳ бўлинг! Албатта, ҳар бир подшоҳнинг қўриқхонаси бордир.

Огоҳ бўлинг! Албатта, Аллоҳнинг қўриқхонаси – ҳаром қилган нарсаларидир.

Огоҳ бўлинг! Танада бир парча гўшт бор, у соғлом бўлса, бутун тана соғлом бўлади. У бузилса, бутун тана бузилади. Огоҳ бўлинг! Ўша нарса қалбдир».

Муттафақун алайҳ.

Таржимон
Анвар Аҳмад
Мавзуга оид мақолалар
. ,. .Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Умматим ичида умматимга энг раҳмлиси Абу Бакрдир. Аллоҳ давоми...

1853 11:50 / 17.07.2019
. ,. .5774. Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ерга тўртбурчак чиздилар. Ўртасига давоми...

2432 07:35 / 19.10.2018
Абу Нажиҳ Амр ибн Абаса розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Мен жоҳилият даврида одамлар залолатда, чунки улар бутга ибодат қилишгани учун ҳақиқат йўлида эмаслар, давоми...

3197 09:10 / 12.06.2018
Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Биз кунларнинг бирида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларида ўтирган эдик, шу пайт оппоқ кийимли, давоми...

4078 08:15 / 21.12.2017
Аудиолар

211077 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130337 14:35 / 11.08.2021