1447 йил 23 жумадис сони | 2025 йил 14 декабрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Нуқтаи назар

Унутманг, сиз Ваҳҳоб зотдан сўраяпсиз

09:01 / 26.04.2022 4407 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

«Албатта Аллоҳ бандаси унга икки қўлини кўтариб дуо қилганда, уларни қуруқ қайтаришдан ҳаё қилади. шундай экан нега биз дуода сўрайдиган нарсаларимизнинг миқдорини ҳам кўтармаслигимиз керак. Пайғамбарларнинг дуода сўраган нарсалари нақадар юксак даражада бўлганини ўйлаб кўринг, улар Аллоҳдан банданинг наздида амри маҳол бўлган нарсаларни ҳам сўрар эдилар. Унинг қандай амалга ошишига парво қилмас эдилар. Нега дейсизми? Чунки улар Аллоҳ таолонинг Ваҳҳоб исмининг маъносини жуда яхши англар эдилар. Аллоҳнинг Набийси Сулаймон алайҳиссаломнинг дуоларига эътибор беринг!

قَالَ رَبِّ اغْفِرْ لِي وَهَبْ لِي مُلْكًا لَّا يَنبَغِي لِأَحَدٍ مِّنْ بَعْدِي إِنَّكَ أَنتَ الْوَهَّابُ

«У: «Роббим, мени мағфират қилгин ва менга ўзимдан кейин бирор кишига муяссар бўлмайдиган подшоҳликни ҳадя этгин. Албатта, сен кўплаб ҳиба-ҳадя берувчисан», – деди (Сод сураси, 35-оят)».

Бу дуодан сўнг натижа нима бўлди? Аллоҳ таоло Сулаймон алайҳиссаломга Пайғамбарлик, подшоҳлик, илм, ҳикмат ато этди, шамоллар, жинлар, қушлар, инсонлар, отлар ва ваҳший ҳайвонларни У зотга бўйсундириб қўйди.

Дуода тавозеъли бўлиш зуҳддан эмас. Аллоҳдан дунё сўраётганингизда ҳам, ҳимматни баланд қилиб сўранглар. Аллоҳдан охират неъматини сўраётганингизда ҳам ҳимматни баланд қилинг, У зотдан энг олий Фирдавсни сўранг, иккиланманг! Ўзингизни Фирдавс жаннатига муносиб эмасман деб ўйласангиз ҳам сўрайверинг. Ахир сизлар Ваҳҳоб зотдан сўраяпсизлар. Бу шундай ибодатки, кўпчилик уни унутган. Лекин Аллоҳ таоло Ўзига зорланиб, ҳамма нарсани Ўзидан сўрашимизни яхши кўради. Бу шундай ибодатки, унинг номи қўрқувларга тўла олам ичра турганингизда ҳам, келажакдан ҳавотирда бўлсангиз ҳам Аллоҳ таоло ҳақида яхши гумонда бўлишдир. Аллоҳ таоло ҳақида қанчалик яхши гумонда бўлсак, бизга шу қадар кўп яхшилик келиб, ёмонлик биздан шунчалар узоқлашади. Аллоҳ ҳақида яхши гумонда бўлинглар, Аллоҳ сизларга раҳм қилсин ва дуоларингизни ижобат қилсин»!

Доктор, даъватчи Абдураҳмон Ашмовий.

Нозимжон Ҳошимжон таржимаси.

Таржимон
Нозимжон Ҳошимжон
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
.Меърож ҳодисаси Ислом аҳли учун улкан аҳамият касб этади. Зеро, бу тунда Пайғамбар Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам пайғамбарларга намоз ўқиб берганлар. У зот давоми...

1660 13:44 / 05.01.2024
Беш киши саодатга яқиндир1. Солиҳ ўғил. отаонасига яхшилик қилувчи фарзанд.2. Солиҳа аёл. эрига итоатли, яхши хулқли аёл3. Вафодор дўст. биродарига садоқатли, давоми...

2030 11:13 / 17.01.2024
Канадалик олим Кейс Мур Keith L.Moor .Инсон яратилишининг босқичлари, деган асарида Қуръоннинг илоҳий китоб эканини эътироф қилган ҳолда қуйидагиларни ёзади.Ўрта давоми...

4458 15:17 / 11.09.2018
Профессор Петер Адамсон, Лондон қироллик коллежи.Қуръоний оятларнинг жуда кўпчилиги инсонни бу ёруғ оламни кузатиш, ундаги мукаммалликни эътироф этиш ва уни давоми...

4167 14:20 / 04.01.2019
Аудиолар

213419 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

132634 14:35 / 11.08.2021