1447 йил 9 шаъбон | 2026 йил 28 январь, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Рамазон

Рамазон муждаси (учинчи қисм)

08:00 / 13.03.2025 2811 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Рамазон имкониятлар ойи. Уни муносиб шаклда ўтказган кишига жуда кўп эшиклар очилади. Бу борада эса сизга ушбу тавсиялар асқотади деган умиддамиз:

64. Дўсту биродарларнинг эҳтиёжларини раво қилиш.

65. Аллоҳ йўлидаги дўстлардан ҳол-аҳвол сўраб кўргани бориб туриш.

66. Касалларнинг ҳолидан хабар олиш. 

67. Қариндош-уруғлар гарчи, алоқаларни узган бўлсалар-да, улар билан борди-келди қилиш.

68. Мусулмонларнинг кўнгилларини кўтариб, хурсанд қиладиган ишларни амалга ошириш.

69. Қийналиб қолган кишининг ишини енгиллатиш.

70. Заифҳол кишиларга нисбатан раҳм-шафқатли бўлиш.

71. Ўзаро низо чиққан, бир-бири билан юзкўрмас бўлиб кетган инсонларнинг орасини ислоҳ қилиш.

72. Гўзал хулқли бўлиш.

73. Ҳаёли бўлиш.

74. Ростгўй бўлиш.

75. Босиқ, кечиримли, мулойим бўлиш.

76. Кўришганда қўл бериб саломлашиш.

77. Очиқ юзли бўлиш.

78. Савдода бағрикенг бўлиш.

79. Аллоҳ таоло ҳаром қилган нарсалардан кўзни тийиш.

80. Яхшиликка чақириб, ёмонликдан қайтариш.

81. Солиҳлар, яхши инсонлар билан бирга бўлиш.

82. Тил ва бошқа аъзоларни номақбул ишлардан сақлаш.

83. Пайғамбар алайҳиссаломга кўп салавот айтиш.

84. Яхшилик қилишга ва эзгу ишларга далолат қилиш. 

85. Инсонлар Аллоҳ таолони танишига сабабчи бўлиш.

86. Инсонларнинг айбларини беркитиш.

87. Сабрли бўлиш.

88. Бирон бир гуноҳ иш қилиб қўйса, икки ракъат намоз ўқиб тавба қилиш.

89. Ҳайвону жонзотларга ҳам шафқатли бўлиш.

90. Инсонлардан тама қилмаслик.

91. Кўп таҳлил («Лаа илааҳа иллаллоҳ») ва тасбеҳ айтиш.

92. Садақаи жория бўладиган амалларни қилиш.

93. Савдо-сотиқда ростгўй бўлиш.

94. Мусулмонлар ғам-ташвишини аритиш.

95. Мусулмон ва бошқаларга зиён бермаслик.

96. Ўзгаларга ёрдам қўлини чўзиш.

97. Ота-онанинг дўстлари билан ҳам борди-келди қилиб алоқани узмаслик.

98. Ширин сўзли бўлиш.

99. Қўл остидаги ишчи-ходимларга шафқатли бўлиш.

100. Бир солиҳ амални оз-оз бўлса-да, бардавомлик ила бажариш.

101. Қўни-қўшниларга яхши муносабатда бўлиш.

102. Меҳмонларни иззат-икром қилиш.

103. Ота-онанинг ҳаққига дуо қилиш.

104. Дўсту биродарининг ҳаққига ғойибона дуо қилиш. 

105. Мусулмонларнинг ҳаққига дуо қилиш ва Аллоҳ таолодан уларнинг гуноҳларини кечиришини сўраш.

106. Масжидларнинг тозалигига ҳисса қўшиш.

107. Турмуш ўртоғи билан яхши муносабатда бўлиш.

108. Ўз аҳли оиласига таълим-тарбия бериш.

109. Бирор кишига жабр қилган бўлса, ундан розилик олиш ва зиммасидаги ўзгаларнинг моддий ва маънавий ҳақларини адо этиш.

110. Ёмонлик кетидан уни ювиб юборадиган яхшилик қилиш.

111. Омонатга хиёнат қилмаслик ва аҳдга вафо қилиш.

112. Каттани ҳурмат, кичикни иззат қилиш.

113. Ўзгаларнинг ғам-қайғуси ва дардига шерик бўлиш.

114. Тилни ёмон сўзлардан сақлаб, фақат яхши сўзларни айтиш.

115. Мусулмонлар обрўсини сақлаш.

116. Қалбни бахиллик ва ҳасаддан пок тутиш.

117. Инсонлар орасида адолат билан ҳукм қилиш.

118. Мусулмонларга яхши ишларда кўмаклашиш.

119. Бошига кулфат ёғилган кишига ёрдам бериш.

120. Яхшиликка чақираётган кишининг чақириғига «лаббай» дейиш. 

121. Яхши иш қилган кишига миннатдорчилик билдириш ва муносиб мукофотлаш.

122. Рамазоннинг рўзасини тўлиқ тутгандан сўнг шаввол ойидан олти кун рўза тутиш.

«Рамазон соғинчи» китобидан олинди

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитасининг 2021 йил 11 февралдаги 03-07/905-рақамли хулосаси асосида чоп этилган.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Рамазон ndash жиҳозлар орқали Қуръон ўқиттириладиган ой эмасРамазон мусулмонлар учун Қуръон ойидир. Ҳақиқий маънода Қуръон ойидир. Турли технологик жиҳозларга давоми...

2399 10:32 / 23.04.2021
Чунки кибр қалбни бузади. Шунинг учун ҳам кибр мўминнинг қалбидан жой олмайди. Чунки кибрланиш инсонга хос эмас. Аслида кибрнинг жойлашадиган ўрни қалб давоми...

1370 11:04 / 26.03.2025
Инсонда фаришталарга хос, шайтоний ва ваҳшийликхусусиятлар бўлади. Фаришталарга хос хусусияти ndash иймон, раҳм, тоатибодат, хушуъ ва нафсий юксалиш.Шайтоний давоми...

1986 18:00 / 12.04.2023
Убайда розияллоҳу анҳу Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бизга Қадр кечаси ҳақида сўзлаб бериш учун олдимизга чиқдилар деб сўзлаб берган. Шу пайт икки давоми...

11323 14:00 / 17.04.2023