1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Таъзия

09:43 / 09.10.2018 2763 pdf Ўқиш режими + -

«Hilol-nashr» нашриёт-матбааси ҳамда Islom.uz портали таҳририяти жамоаси Абдулатифхон махдум домланинг вафот этгани муносабати билан чуқур таъзия изҳор қилади. Марҳумнинг барча оила аъзоларига, қариндошлари ва яқинларига самимий ҳамдардлик билдиради.

Абдулатифхон домла 1930 йилда Наманган шаҳрида таваллуд топдилар. 1952 йилда Мир Араб мадрасасида ўқишга кирдилар. Сўнгра Тошкентдаги Бароқхон мадрасасида тўрт йил таълим олдилар. Бу давр мобайнида, тафсир ва фиқҳни чуқур ўргандилар. Мадрасани тугаллагач, Мир Араб мадрасасида араб тилидан сабоқ бердилар. 1960-1962 йилларда Сурия Давлат университетининг шариат факультетида Шайх Муҳаммад Амин Мисрий, Шайх Мустафо Аҳмад Зарқо, Ҳишом Бурҳоний каби ислом оламининг таниқли олимларидан таҳсил олдилар. 1963-1968 йилларда Бухоро шаҳридаги Мир Араб мадрасасида мударрис ва илмий мудир вазифасида фаолият юритдилар. 1968-1972 йилларда эса мадраса мудири бўлдилар.

Абдулатифхон домла 1973 йилда Наманганга қайтиб Шайх Эшон жоме масжидида (1977–1980), кейинчалик Махмуд Эшон масжидида имом-хатиб бўлдилар. 1991 йилда Наманганда “Мулла Қирғиз” (ҳозирги “Ҳидоя”) мадрасаси очилганидан кейин, кўп йиллар ушбу даргоҳда тафсир илмидан дарс бердилар. Абдулатифхон домла динимиз, халқимиз учун кўплаб шогирдлар тайёрлаб, тарбият қилдилар.

Абдулатифхон махдум нафақада, фахрий имом эдилар.

Аллоҳ таоло охират сафарига кузатилаётган бу бандасини мағфиратига олсин, аҳли аёллари, фарзанду набираларига сабру салвон бериб, қазои қадарини иймон ила, розилик ила қарши олганлар қаторида ажру мукофотлар ато этсин.

Жаноза пешин намозидан сўнг Наманган шаҳридаги Мулла Эшон жоме масжидида бўлиб ўтади.

«Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъун»


Islom.uz портали таҳририяти

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Давлатимиз раҳбари 24 август куни Имом Бухорий мақбарасини зиёрат қилди. Қуръон оятлари тиловат этилиб, дуо ўқилди. Бу зиёратгоҳ буюк муҳаддис бобомизнинг давоми...

1856 14:49 / 24.08.2022
Жорий йилнинг 7 май куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин Холиқназар ҳазратлари иштирокларида .Ҳаж ndash 2025, мавсумида ҳожиларга хизмат давоми...

842 11:08 / 08 май
Жорий йилнинг 5 июль куни президент Шавкат Мирзиёев .Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида,ги қонунни имзолади. Бу ҳақда .Халқ сўзи, нашри хабар давоми...

3103 11:00 / 06.07.2021
Адабиёт бўйича 2021 йилги Нобел мукофоти лауреати Буюк Британияда яшовчи танзаниялик Абдулраззоқ Гурнага тақдим этилди. Бу ҳақда Швеция Қироллик Фанлар академияси давоми...

1991 15:40 / 08.10.2021
Аудиолар

211001 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130261 14:35 / 11.08.2021