1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Масжид биносига илк ғишт қўйилди

10:04 / 09.10.2018 3135 pdf Ўқиш режими + -

Яратганга шукрки, юртимизда янги масжидларни бунёд этиш, мавжудларини замонавий шаклда қайта барпо қилиш ишлари бардавом бўлмоқда.

Тошкент вилояти Бекобод шаҳар аҳолисининг янги жомега кўчиб ўтиш борасидаги бир неча йиллик орзу-ниятлари амалга ошадиган бўлди. Бекобод шаҳрида жойлашган “Нўъмон ибн Собит” жоме масжидининг янги биноси аҳоли учун жуда қулай бўлган жойга кўчирилиб, унда замонавий лойиҳа асосида қайтадан қуриш ишлари бошлаб юборилди, дея хабар қилди Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати.

Ушбу хайрли тадбирда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов иштирок этиб, масжиднинг илк ғиштини яхши тилак ва хайрли дуолари ила қўйиб бердилар. Маросимда масжид қавми, маҳалла фаоллари ва мўйсафид отахонлар иштирок этдилар. Барча иштирокчилар савоб умидида бирин-кетин пойдеворга ғишт қўйдилар.

Бундай эзгу ишга ҳисса қўшиш истагидаги қурувчилар ўз маҳоратларини кўрсатиб, бор куч-ғайратлари билан меҳнат қилишмоқда. Зеро, масжид қуришнинг савоби улуғ эканлиги Ислом манбаларида баён қилинган. Бу ҳақда Анас ибн Молик (розияллоҳу анҳу)дан шундай ривоят қилинган: “Ким масжидда битта чироқ ёқса, ўша чироқнинг нури ўчгунича фаришталар у кишининг ҳаққига истиғфор айтиб турадилар”.

Муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари Бекобод шаҳридаги “Оқ масжид” номли жомега ҳам ташриф буюриб, унинг фаолияти ва олиб борилаётган ободонлаштириш ишлари билан яқиндан танишдилар ҳамда иш фаолиятини ривожлантириш бўйича тавсиялар бердилар.

Islom.uz портали таҳририяти

Манба
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Мавзуга оид мақолалар
Европа парламентининг Ивета ГригулеПетерсе бошчилигидаги Марказий Осиё мамлакатлари ва Мўғулистон билан алоқа бўйича делегацияси мамлакатимизда бўлиб турибди. давоми...

2270 09:59 / 01.11.2018
Бугун Grand ta`limrdquo нодавлат таълим муассасасида Халқаро араб тили куниrdquo муносабати билан тадбир бўлиб ўтди. Тадбирни муассаса директори Музаффар Саттиев очиб давоми...

3605 17:02 / 18.12.2018
Россия муфтийси раиси шайх Равил Гайнутдиннинг кўрсатмасига биноан 2019 йил 7 январдан бошлаб, Москва жоме масжидида 24 соат Қуръони карим тиловати йўлга қўйилди, давоми...

2241 09:36 / 23.01.2019
Сўнгги пайтларда қўшни давлатлар билан ўрнатилган алоқаларимиз тобора мустаҳкамланиб бормоқда. Жумладан, Президентмиз Шавкат Мирзиёевнинг қўшни Қозоғистон давоми...

2239 10:00 / 26.02.2019
Аудиолар

211026 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130286 14:35 / 11.08.2021