1447 йил 2 шаъбон | 2026 йил 21 январь, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Диний идора «Йил танлови – 2019»нинг 3 ўрин соҳиби

12:05 / 17.01.2020 2101 pdf Ўқиш режими + -

Бугун 17 январь куни «Йил танлови – 2019» нинг тақдирлаш маросимида Ўзбекистон мусулмонлари идораси «2019 йилнинг энг яхши давлат ёки жамоат ташкилоти» йўналишида 3-ўринни қўлга киритгани эълон қилинди ва махсус сертификат, рамзий статуэтка, қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати хабар беради.

Ушбу танлов Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги томонидан 2019 йил давомида оммавий ахборот воситаларида энг фаол ёритилган, тизим фаолиятида очиқлик ва шаффофликни намоён этган, халқ билан ишлашда самарали натижаларга эришган вазирликлар, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, жамоат ташкилотлари, республика ҳудудлари ўртасида эълон қилинган эди.

Танлов ижтимоий сўров асосида «Энг намунали ҳудуд», «Энг намунали вазирлик», «Энг намунали давлат ва жамоат ташкилоти» каби номинациялар бўйича саралаб олинди.

Islom.uz портали таҳририяти

Манба
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Мавзуга оид мақолалар
Қорақалпоғистон Республикаси Тўрткўл тумани .Оқ қамиш, овул фуқаролари йиғинидаги .Мискин бобо, масжиди янги биносининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда давоми...

2232 18:30 / 23.02.2021
Шу йилнинг 13 февраль куни Бишкек шаҳрида Қирғизистон уламолари кенгаши томонидан .Анъанавий ислом ҳанафийлик ва мотуридийлик, мавзусида халқаро илмийамалий давоми...

905 13:46 / 18.02.2025
1 ноябрдан бошлаб хавфсиз деб ҳисобланган мамлакатлар фуқароларига Саудия Арабистонига зиёрат мақсадида келишига рухсат берилади.Саудия Арабистони ҳукумати 4 давоми...

1941 12:15 / 24.09.2020
Самарқанд вилоятидаги Имом Бухорий мажмуасида 10 минг ўринли масжид қурилади. Бу ҳақда қурилиш вазири Ботир Зокиров .Ўзбекистон 24, телеканалида берган маълумотига давоми...

2799 16:00 / 23.11.2020