1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Тошкентда Ислом молияси бўйича амалий семинар ўтказилди

16:38 / 13.10.2021 1475 pdf Ўқиш режими + -

Аввал хабар қилганимиздек, жорий йилнинг 9 октябр куни Тошкент шаҳрида «Ислом молияси» лойиҳаси ҳамда «Islamic Business and Finance» (IsBF) компанияси томонидан «Ислом молияси: насия савдо қоидалари, муаммолари ва ечимлари, ижара ҳамда бизнесда барака омиллари» мавзусида амалий семинар ўтказилди.

Семинар давомида иштирокчиларга Ислом молияси асосида савдо-сотиқ юритилишининг асосий омиллари очиб берилди.

Амалий семинар Жаҳонгир Имамназаров, Музаффар Ҳусниддинов ҳамда «Бизнесда барака омиллари» курси асосчиси Козимхон Тўраевлар томонидан олиб борилди.

Тадбирда меҳмон спикер сифатида қатнашган Ислом Тараққиёт Банки ҳузуридаги Ислом корпорацияси (ICD) мутахассиси, Ўзбекистон тижорат банкларида Ислом дарчаларини очиш бўйича лойиҳа раҳбари Музаффар Низомиддинов Ислом молияси асослари ва Муробаҳа маҳсулоти бўйича дарс ўтиб берган бўлса, Ўзбекистон мусулмонлари идораси бўлими мудири, «Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати аъзоси Муҳаммад Айюбхон домла Ҳомидов иштирокчиларнинг савдо фиқҳи ва молиявий масалаларга оид кўплаб саволларига жавоб бердилар.

Манба
islommoliyasi.uz
Мавзуга оид мақолалар
Маълумки, Мисрда бирбирини такрор қилмайдиган минглаб кўринишдаги қадимий масжидлар бўлиб, улар дунё сайёҳларининг диққатини ўзига жалб этиб келади. Лекин давоми...

2030 16:00 / 28.02.2019
Коннектикут штатининг Waterbury шаҳридаги мусулмон отаоналар ва адвокатлар фарзандларига диний байрамларни оиласи билан нишонлашларига рухсат бериш учун давлат давоми...

1207 13:54 / 26.05.2023
Шаҳримизда барпо этилаётган масжид ва маърифий мажмуага президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф номи бериладиган давоми...

10815 22:08 / 09.02.2018
2019 йилнинг 9 февраль куни .Hilolnashr, нашриётматбаа уйида фазилатли Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳнинг рус тилидаги навбатдаги китобларининг давоми...

3745 11:07 / 09.02.2019
Аудиолар

211069 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130330 14:35 / 11.08.2021