1447 йил 9 шаъбон | 2026 йил 28 январь, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

«Қуръони Карим мусобақаси 1442» танловининг саралаш босқичи бошланди

11:46 / 04.01.2021 2932 pdf Ўқиш режими + -

Бугун 4 январь куни устоз Зайниддин қори Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ хотирасига бағишланган «Қуръони Карим мусобақаси 1442» танловининг саралаш босқичига старт берилди. Очилиш маросими AzonTV нинг youtube ижтимоий тармоғида онлайн тарзида ўтказилди. Мусобақанинг очилиши Қуръони Карим тиловати билан бошланиб, устоз Абдулҳамид домла Турсунов ва Мубашшир Аҳмад домла томонидан дуолар қилинди.

Шунингдек, «Қуръони Карим мусобақаси 1442» йил мусобақаси Ўзбекистон мусулмонлари диний идораси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита ва AzonTV илмий-маърифий онлайн телеканали бошчилигида ташкил этилди.

Мусобақа ҳифз ва тиловат йўналишида бўлиб, ғолибларни аниқлашда юртимизнинг тажрибали етук ҳофизлари, Қуръони Карим ходимлари, жумладан Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид қори, Валихон қори Азимбоев Зоҳидхон ўғли ва Жасурбек қори Файзуллоҳ ўғли, ҳамда Муҳиддин қори Абдураҳмон ўғли ҳакамлик қилишади.

«Қуръони Карим мусобақаси 1442» саралаш босқичи тафсилотлари билан Qur'on Musobaqasi 1442 телеграм канали ва AzonTV онлайн телеканали орқали маълумот олишингиз мумкин.

Барчангизни Қуръон дастурхонига таклиф қиламиз!

Хуршид Маъруф тайёрлади

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Жорий йилнинг январьиюнь ойларида Самарқанд вилоятига 2 миллион 546 нафар маҳаллий, 1 миллион 106 минг нафар хорижий сайёҳ ташриф буюрди. Йил охиригача 2,1 миллион давоми...

1320 13:39 / 13.09.2023
Бугунги жумъа мавъизасида имомхатибларимиз quotҲаж ndash улуғ ибодатquot мавзусида маъруза қиладилар. Бу ҳақда ЎМИ расмий сайтида хабар берилмоқда. Муҳтарам жамоат давоми...

3836 08:40 / 27.07.2018
Туркиянинг ТRТ 1 каналида .Султон Алп Арслон, сериалининг сўнгги икки қисми намойиши якунига етади. Бу ҳақда .Тарихий драма султони, фейсбук ижтимоий тармоғи хабар давоми...

2865 18:16 / 18.10.2023
Миср шимоли АлАриш шаҳрининг АлСагҳа кўчасида жойлашган олтин дўконида ёнғин содир бўлган. Бу ҳақда Балбалди вебсайти хабар берди. Ёнғин оқибатида дўкон ичидаги давоми...

2608 09:00 / 29.07.2021