Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1447 йил 10 шаъбон | 2026 йил 29 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Фиқҳ

Шартномани тўлиқ адо этиш

17:00 / 04.01.2021 5179 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

عَنْ عَمْرِو بْنِ شُعَيْبٍ، عَنْ أَبِيهِ، عَنْ جَدِّهِ رَضِي اللهُ عَنْهُم، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: أَيُّمَا عَبْدٍ كَاتَبَ عَلَى مِائَةِ أُوقِيَّةٍ فَأَدَّاهَا إِلَّا عَشَرَةَ أَوَاقٍ فَهُوَ عَبْدٌ، وَأَيُّمَا عَبْدٍ كَاتَبَ عَلَى مِائَةِ دِينَارٍ فَأَدَّاهَا إِلَّا عَشَرَةَ دَنَانِيرَ فَهُوَ عَبْدٌ. رَوَاهُ أَصْحَابُ السُّنَنِ وَالْحَاكِمُ وَصَحَّحَهُ.

 

Амр ибн Шуайбдан, у отасидан, у бобоси розияллоҳу анҳумдан ривоят қилинади: 

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: 

«Қайси бир қул юз увқияга мукотаба қилса-ю, уни адо этиб, фақатгина ўн увқияси қолса ҳам қулдир. Қайси бир қул юз динорга мукотаба қилса-ю, уни адо этиб, фақатгина ўн динори қолса ҳам қулдир», дедилар». 

«Сунан» эгалари ва Ҳоким ривоят қилганлар. Ҳоким саҳиҳ, деган.

Шарҳ: Шартнома тузилганидан кейин уни тўлиқ адо этиш керак бўлади. Бу ерда хожанинг ҳаққи ҳам ҳимоя этилган. Мадомики, хожа қулга яхшилик қилиб, у билан мукотаба қилдими, қул ҳам ўзини билиб, мукотаба шартларини амалга оширмоғи керак.

 

«Ҳадис ва ҳаёт» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
. . . . . . Закот қуйидагиларга сарфланади Фақир, яъни нисобдан оз моли бор одамга. Мискин, яъни давоми...

1720 19:00 / 20.02.2025
Аллоҳ таоло Қуръони Каримда .Ким қул топмаса, қайта қўшилмасдан аввал икки ой кетмакет рўза тутсин,, деган Мужодала сураси, shy4оят. Аллоҳ таоло Қуръони давоми...

1170 19:00 / 10.07.2025
. .Умар розияллоҳу анҳу бомдоддан кейин Байтни етти бор тавоф қилиб, Зу Тувога чиқмагунларича намоз ўқимадилар. Тавофнинг икки ракъат намозини қуёш давоми...

5388 18:00 / 08.07.2021
Маййитнинг ўз яқинлари, қариндошлари ва ёру биродарларида тўртта ҳаққи бордир 1. Ювиш. 2. Кафанлаш. 3. Жаноза намози ўқиш. 4. Жанозасини кўтариб бориб, дафн қилиш. Бу давоми...

3686 19:00 / 18.01.2024