1447 йил 1 шаъбон | 2026 йил 20 январь, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Тожикистон муфтийсидан миннатдорлик мактуби

20:06 / 04.12.2023 1552 pdf Ўқиш режими + -

2023 йил 25-26 ноябрь кунлари Тошкент ва Бухоро шаҳарларида бўлиб ўтган нуфузли тадбирлар ҳамда халқаро конференцияларда иштирок этган муфтийлар ва уламолар номидан Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин Холиқназар ҳазратларига миннатдорлик мактублари келмоқда.

Шундай мактублардан бири Тожикистон Ислом маркази раиси, Тожикистон муфтийси Саидмукаррам Абдуқодирзода жанобларидан келган. Жумладан:
– Машҳур Мир Араб мадрасасининг 500 йиллигига бағишланган халқаро конференцияни аъло даражада ўтказилгани, Ўзбекистон Республикасида самимий қабул ва меҳмондўстлик кўрсатилгани учун чуқур эҳтиромимиз ва чин дилдан миннатдорлигимизни қабул қилгайсиз. Шунингдек, ушбу сафарда муносиб хизмат кўрсатган ва доимий ҳамроҳлиқ қилган Тошкент шаҳридаги “Кўкалдош” ўрта махсус ислом билим юрти мудири Абдуҳаким қори Матқуловни бириктирилгани учун алоҳида ташаккур изҳор этамиз.

Умид қиламизки, бундай муҳим ва долзарб тадбирлар диний идоралар раҳбарларининг ўзаро тушуниши ва ҳамкорлигига катта ҳисса қўшади, глобал тинчлик ва икки томонлама мулоқотни ривожлантиришга муҳим омил бўлиб хизмат қилади. Келажакда алоқаларимиз ва дўстлигимиз янада мустаҳкамланади, дейилади миннатдорлик мактубида.

Мана шундай миннатдорлик мактубларида юксак эътибор ва юқори даражадаги ташкилотчилик учун ташаккур билдириш баробарида Ислом дини ривожи йўлидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва мусулмон уммати учун долзарб масалаларга ечим топиш борасидаги учрашувлар юқори баҳоланган.

Манба
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Мавзуга оид мақолалар
Саудия Арабистони ҳукумати Sputnik V вакцинаси билан эмланган хорижликларга мамлакатга ташриф буюришга рухсат берди. Бу ҳақда islam.ru сайти хабар берди. Татаристон давоми...

1967 14:50 / 24.01.2022
Тарихда биринчи маротаба Швецария давлатида Қуръони Карим мусобақаси ташкил этилди. Бу ҳақда IQNA хабар беради. Швейцариядаги Қуръони карим мусобақасини давоми...

1974 07:10 / 12.06.2019
Бугунги отинойи замон билан ҳамнафас яшаши, маърифатли, маънавияти юксак, хотинқизларнинг муаммоларига ечим топа олиши билан алоҳида ажралиб туриши керак. давоми...

2265 14:55 / 15.09.2021
Ўзбекистоннинг Теҳрондаги элчихонасида Эрон Форс тили ва адабиёти академияси раисининг ўринбосари Муҳаммад Нассири, Ислом ҳамкорлик ташкилоти Илмийтехник давоми...

2253 12:40 / 20.04.2021