1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Суннат ва замонавий илм

Агар Ой бўлмаганда...

12:45 / 04.12.2023 3134 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Олимларнинг айтишича, агар Ой бўлмаганда ердаги бир кун олти соатдан иборат бўлар экан.

Агар Ой бўлмаганда, сайёрамиздаги тун ҳозиргидан анчагина қоронғироқ бўлиб, жуда кўп юлдузларни ёрқин нур сочиб турганини кўрар эканмиз.

Агар Ой бўлмаганда, сайёрамиз уч-тўрт баробар тезроқ айланган бўлар экан.

Агар Ой бўлмаганда, сайёрамизда шамолнинг тезлиги соатига 400 километрга етиб, қушлар ва ҳашаротлар соғ қолмаган бўлар экан.

Агар Ой бўлмаганда, фасллар мавжуд бўлмаган, ноқулай об-ҳаво ҳукм суриб, зироатчиликка футур етган бўлар экан.

Агар Ой бўлмаганда, сайёрамизда вазият ҳалокатли тус олган бўлар экан.

Агар Ой бўлмаганда, сайёрамиз бағрида улкан ўзгаришлар юз бериб, зилзила ва вулқон отилишлари кўпаяр экан.

Агар Ой бўлмаганда, сайёрамизда йил 365 кундан тахминан 1100 кунга чўзилган бўлар экан.

Агар Ой бўлмаганда, денгиз тўлқинлари ва оролларнинг шакли ўзгарар экан, чунки Ой бизга яқин бўлгани учун ҳам унинг тортишиш кучи сайёрамизга таъсир қилади. Ойнинг тортишиш кучи Ерга нисбатан заифроқ бўлиб, ундаги тортишиш (гравитация) уммонларда кучли тўлқинлар ҳосил бўлиши, уларнинг Ой томонга тортилиши учун етарлидир. Қаранг, Ой бўлмаса Ерда нималар содир бўлар экан.

Дарҳақиқат, Аллоҳ Ойни бежизга яратмаган. У Зотнинг қудратига далолат қилувчи Қуёш ва Ой ҳақида Қуръони Каримдан мисолларни келтириб ўтамиз:

ﯗ ﯘ ﯙ ﯚ ﯛ ﯜ ﯝ ﯞ ﯟ ﯠ ﯡ ﯢ ﯣﯤ ﯥ ﯦ ﯧ ﯨ ﯩ ﯪﯫ ﯬ ﯭ ﯮ ﯯ ﯰ

«У қуёшни зиё ва ойни нур қилган ҳамда сизлар йилларнинг ададини ва ҳисобини билишингиз учун унинг манзилларини ўлчовли қилган Зотдир. Аллоҳ ўшани фақат ҳақ ила яратди. У биладиган қавмлар учун оятларини батафсил баён қиладир» (Юнус сураси, 5-оят).

Инсон ҳаёти давомида доимий ҳис этиб турадиган мавжудотлардан бири қуёш бўлса, яна биттаси ойдир. Лекин инсон уларнинг мавжудиятига ўрганиб қолганидан кўп ҳам эътибор бермайди. Агар инсон бу икки нарсага ибрат назари билан қараса, уларни ўрганса, Аллоҳнинг чексиз қудратига тан берар ва шунчалик нарсага қодир бўлган Зотнинг Ўз бандаларидан бирига ваҳий юбориши ҳеч ажабланарли иш эмаслигини тўла англаб етар экан.

«У қуёшни зиё ва ойни нур қилган...»

Ҳа, қуёшни зиё – иссиқлик ила ёруғлик сочадиган ва ойни нур – фақат ёруғлик сочадиган қилиб қўйган Зот Аллоҳдир. Қуёшнинг ҳажми, унинг коинотдаги ўрни, борлиққа таъсири ва бошқа ҳақиқатларни бир четга қўйиб турайлик-да, фақат иссиқлик билан ёруғлик таратишини олиб кўрайлик.

Дунё яралганидан буён қуёш оламга тинимсиз зиё сочиб турибди. Усиз ҳаёт йўқ. Усиз ёруғлик ҳам бўлмайди. У чарчамайди, кечикмайди ҳам. Қувватида камайиб қолмайди. Доимо керагича зиё сочиб туради. Қуёшнинг катталигини ва бошқа хоссаларининг беқиёс эканини яна ҳам яхшироқ англаб етиш учун уни инсон мақтанаётган қаҳрабо ишлаб чиқариш ихтироси ва бошқа кашфиётлари билан солиштириб кўришнинг ўзи кифоя. Бу эса биладиган, ақл юритадиган ҳар бир киши учун Аллоҳ таолога, Унинг Пайғамбарига ва ваҳийга иймон келтиришга чорловдир.

Шунингдек, ойни ҳам тадаббур қилиб кўрмоқ лозим. У нур сочади, яъни иссиқликсиз ёғду таратади. Бу ҳам борлиққа жуда зарурдир. Ой ва унинг нури бўлмаса, дунёда ҳаёт бўлмас экан. Ойнинг нури нима учун зарурлиги ҳақида тўлиқ маълумот олмоқчи бўлганлар махсус адабиётларга мурожаат қилсинлар. Агар унинг заруратини англаб етсалар, Аллоҳ таолога, Унинг Пайғамбарига ва ваҳийга иймон келтирмай, иложлари қолмайди. Агар иймонли бўлсалар, иймонларига яна ҳам қувват қўшилиши шубҳасиз.

Аммо ояти каримада ўша давр кишиларининг тушунчасига мос тарзда баён келмоқда:

«...ҳамда сизлар йилларнинг ададини ва ҳисобини билишингиз учун унинг манзилларини ўлчовли қилган Зотдир».

Оятда ўрин маъносини англатувчи «манзиллар» истилоҳи фалакиёт илмида «буржлар» деб аталади. Ой ҳар кеча маълум бир жойдан чиқиб, маълум бир жойга ботади. Буни оддий кўз билан ҳам кўриб, билиб олиш мумкин. Бу манзиллар ва ойнинг улардан чиқиб-ботиши доим бир хилда туради. Шунинг учун ҳозирда ҳам вақт ўлчови уларга қараб аниқланади. Яъни соатлар қуёш, ой, ва юлдузларга қараб тўғриланади. Шунингдек, кун, ҳафта, ой ёки йил ҳисоблари ҳам Аллоҳ яратган ўша махлуқотларга қараб юритилади.

«Аллоҳ ўшани фақат ҳақ ила яратди».

Аллоҳ ҳамма нарсани Ўзи яратади. Яратганда ҳам, ҳақ билан яратади. Жумладан, У Зот қуёш ва ойни ҳам ҳақ билан яратгандир.

«У биладиган қавмлар учун оятларини батафсил баён қиладир».

Одамлар ушбу баёнлардан ҳидоят йўлини топишга ҳаракат қилмоқлари лозимдир.

Манба: «Илмий уфқлар» саҳифасидан

Нозимжон Ҳошимжон & Хуршид Маъруф


Ушбу мақола Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2023 йил 30 ноябрь 03-07/9089-сонли хулосаси асосида тайёрланди.

Мавзуга оид мақолалар
Олимлар асалари кўриш учун ультрабинафшадан фойдаланишини аниқладилар. Маълумки, ультрабинафша тўлқинларининг қисқалиги билан бошқа тўлқинлардан фарқ қилади. давоми...

4948 11:00 / 03.05.2023
Journal of Hospital Infection номли тиббий журналда соқолни доим ўткир тиғли асбоб билан қириб олишнинг зарарлари ҳақида янги тадқиқот хулосаси эълон қилинди.Унда айтилишича, давоми...

4172 15:00 / 14.11.2020
Ғарблик бир аёл мутлақо тузалмас, даҳшатли бир касалликка чалинди. Табиблар .рак, ndash саратон деб аталмиш бу дард қаршисида ожиз эдилар. Бечора аёлнинг яшашга давоми...

6315 15:04 / 20.11.2018
иккинчи мақолаКапалак қанотлари ва фотонлар технологиясиМонарх капалаги деб номланган ҳашаротнинг қанотлари жисмоний амалиёт орқали ёрқин рангларни ҳосил давоми...

3111 15:00 / 16.02.2021
Аудиолар

211001 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130261 14:35 / 11.08.2021