1447 йил 10 шаъбон | 2026 йил 29 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Германияда сув тошқинидан азият чекканларга суриялик қочқинлар ёрдам бермоқда

14:00 / 09.08.2021 3374 pdf Ўқиш режими + -

Юзлаб кўнгиллилар ижтимоий тармоқларда тарқалган Германиядаги вайроналарни кўриб, мамлакат ғарбий қисмида энг кўп зарар кўрган ҳудудларга ёрдамга боришмоқда. Июлдаги сув тошқинлари оқибатида зарар кўрган Германия шаҳарларини тозалашда суриялик кўнгилли қочқинлар фаол иштирок этмоқда. Бу ҳақда Ал -Жазира хабар беради.

Германиядаги кўнгиллилар гуруҳининг айтишича, юзлаб суриялик қочқинлар мамлакатнинг ғарбий қисмидаги энг кўп зарар кўрган ҳудудларга боришган. Тўфон камида 180 кишининг ҳаётига зомин бўлган. Сурияликлар вайроналарни йиғиш ва кўп асрлик биноларни тиклашга ёрдам бермоқда.

«Германияда 1 миллион суриялик бор, биз яхши ва ёмон кунларда немис аҳолиси билан бирлашамиз», дейди кўнгиллилар гуруҳи ташкилотчиси Баракат Убайд. — Кўпчилик кўнгиллилар фуқаролик уруши ва қашшоқликдан қочиб 2015 йилда Германияга келган. Кейин мамлакат миллиондан ортиқ қочқин ва муҳожирларни қабул қилган.

«Немисларнинг кўп уйлари вайрон бўлган, улар орасида бизнинг уй ҳам. Бироқ барчамиз ёрдам бериш учун шу ердамиз, охир-оқибат ҳамма нарсани тузатиш учун немислар билан қўлма-қўл ишлаймиз. Нима бўлишидан қатъий назар, биз шу ердамиз», дейди Арвейлерда яшовчи суриялик кўнгилли Муайяд Абеделби.

Хуршид Маъруф тайёрлади

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Шаржа шаҳридаги Ислом цивилизацияси музейи Ғарбий Осиё минтақасидаги энг муҳим музейлардан бири ҳисобланади. Унда Ислом цивилизацияси ва санъатига оид асарлар давоми...

2530 14:30 / 20.01.2021
Туркиянинг ТRТ 1 каналида .Султон Алп Арслон, сериалининг сўнгги икки қисми намойиши якунига етади. Бу ҳақда .Тарихий драма султони, фейсбук ижтимоий тармоғи хабар давоми...

2868 18:16 / 18.10.2023
Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг ойни кузатиш бўйича Ишчи гуруҳининг илмий изланишлари, тажрибали астрономия марказлари ва нуфузли фатво ҳайъатларидан давоми...

2080 15:26 / 19.06.2023
Ўзи католик бўлсада, беморларига Қуръон ва Инжилни ўқиб берадиган суданлик жарроҳ БМТ мукофотига сазовор бўлди. Бу ҳақда islamtoday.ru нашри хабар берди. Юксак давоми...

4086 14:00 / 15.10.2018