1447 йил 9 шаъбон | 2026 йил 28 январь, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Ўз беморларига Қуръонни ўқиб берадиган суданлик жарроҳ БМТ мукофотига сазовор бўлди

14:00 / 15.10.2018 4083 pdf Ўқиш режими + -

Ўзи католик бўлса-да, беморларига Қуръон ва Инжилни ўқиб берадиган суданлик жарроҳ БМТ мукофотига сазовор бўлди. Бу ҳақда islam-today.ru нашри хабар берди. Юксак мукофотга Жанубий Суданнинг Юқори Нил провинциясидаги Бунж шаҳри Мабан шифохонаси шифокорb Эван Атар Адаха лойиқ кўрилди.

Диний эътиқод беморларга ёрдам беришига шифокорнинг ўзи ишонч ҳосил қилган, шунинг учун у анестезия қилишдан аввал беморларга мажусийлар ва мусулмонларнинг муқаддас китобларидан парчаларни ўқиб беради.

Хабарда айтилишича, шифохонада бу эркак шифокор йигирма йилдан бери ишлаб келади ва бу вақт давомида янги ташкил топган Судан ва Жанубий Судан мамлакатларидаги фуқаролик уруши ва фалокатлар оқибатида кўплаб қурбонларнинг ҳаётини сақлаб қолишга эришди.

«Менинг камтарона хизматимга шундай улкан мукофот берилганидан кўп таъсирландим. Ушбу мукофотга маълум бир пул маблағи берилиши ҳам айни муддао  бўлди, биз уларни албатта шифохонамизнинг бирламчи эҳтиёжларига ишлатамиз», – дейди жарроҳ мукофотни олиш чоғида.

Islom.uz портали таҳририяти

Манба
islamtoday.ru
Мавзуга оид мақолалар
Ўзбекистоннинг диний тадқиқот муассасалари Малайзия Исломий Даъват Институти IKIM билан ҳамкорлик шартномасини имзолади. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати давоми...

1805 10:00 / 07.06.2020
Мисрнинг вақфлар вазирлиги ҳузуридаги Ислом ишлари бўйича олий кенгаш билан ҳамкорликда Қуръоннинг биринчи урду таржимаси нашр этилди. Бу ҳақда Миср янгиликлар давоми...

2263 10:20 / 09.06.2021
Саудия Арабистони ички бозорни ривожлантириш учун Ислом қонунлари сукук деб ҳам аталади асосида миллиардлаб долларлик облигациялар чиқаришни давоми...

2345 13:03 / 16.08.2023
2019 йил Ислом ҳамкорлик ташкилоти ва фанмаданиятнинг ISESCO бўйича йиғилишида Тунис шаҳрини Ислом маданияти пойтахти деб эълон қилиш билан боғлиқ дастурини якунлаш давоми...

2151 11:02 / 22.12.2019