1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Татаристон динлараро экспедицияси Элбрус чўққисини забт этди

16:00 / 09.08.2021 1730 pdf Ўқиш режими + -

Татаристон Республикасидан келган бир гуруҳ мусулмон ва православ раҳбарлари Европанинг энг баланд нуқтаси бўлган Элбрус тоғ чўққисига чиқишди. Экспедиция таркибига 10 киши, Татаристон муфтийси Комил ҳазрат Самигуллин, муфтийнинг халқаро ишлар бўйича маслаҳатчиси, Нижнекамск вилояти имом-мухтасиби Солиҳ ҳазрат Иброҳимов, Татаристон Республикаси Жиу-житсу федерацияси президенти, Абу-Дабида бўлиб ўтган жаҳон чемпионати совриндори Айрат Калимарлинов, машҳур тадбиркор Айдар Булатов, кинорежиссёр Ренат Хабибуллин, Амбросе монастирининг Макаревский монастири иеромонлари ва бошқалар қатнашди.

Денгиз сатҳидан 5642 метр баландликдаги Элбрус тепалигини забт этиш 2021 йил 7 августдан 8 августга ўтар кечаси бўлиб ўтди. Ушбу кун «8 август Халқаро алпинистлар куни» ва 1443 йил келиши билан бир вақтга тўғри келди. Шундай қилиб биринчи марта Татаристон динлараро экспедицияси Элбрус чўққисини муваффақиятли амалга оширди.

Иштирокчиларнинг сўзларига кўра, Элбрусга чиқишда кўплаб қийинчиликларни енгишга тўғри келган. Аввалроқ сайёҳлар бир неча кун давомида чўққини забт этиш учун тайёргарлик кўришган. Юқорига кўтарилаётганда уларга гидлар ҳамроҳлик қилишган.

Конфессиялараро экспедиция иштирокчилари 5642 метрни босиб ўтиб, ўз қўлларида Россия Федерацияси ва Татаристон Республикаси байроқларини ушлаб олишган.

ДУМ РТ матбуот хизматининг хабар беришича, бу Татаристон муфтийси Камил ҳазрат Самигуллиннинг Элбрусга қилган биринчи экспедицияси эмас. У жорий йилнинг январ ойида ҳам 4460 метр баландликка кўтарилган.

Хуршид Маъруф тайёрлади

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
2 июн куни Тошкентда .Пешқадам карвони, лойиҳаси доирасида .Ўтмиш, бугун ва келажак, сарҳисоб тадбири бўлиб ўтди. Тадбирда устозлар, ёзувчилар, матбуот ходимлари, давоми...

1380 21:26 / 05.06.2024
Бугун, 2019 йил 29 май Тошкент шаҳри Олмазор туманидаги Сирож Солиҳrdquo жоме масжидининг янгидан барпо этилаётган биносига биринчи ғишт қўйилди. Жоме масжид давоми...

2769 16:30 / 29.05.2019
Жорий йилнинг 13 май куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги .Кўкалдош, ўрта махсус ислом билим юртида битирувчи курс талабаларининг .Хатмона ndash 2024, давоми...

1487 15:57 / 14.05.2024
Торонтодаги икки кунлик ҳалол озиқовқат фестивалига шимолий Америкадан 35000 киши ташриф буюрган. Бу ҳақда alukahga таяниб iqna хабар беради.Ҳалол озиқовқат фестивали давоми...

1694 10:00 / 30.07.2019
Аудиолар

211031 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130291 14:35 / 11.08.2021