1447 йил 10 шаъбон | 2026 йил 29 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Хушхабар: Диний идорада «Қуръон тажвидини ўргатиш» бўлими очилди!

16:20 / 09.08.2021 2635 pdf Ўқиш режими + -

 Қуръони каримга мухлис халқимизнинг талаб ва истакларини инобатга олган ҳолда Ўзбекистон мусулмонлари идорасида «Қуръон тажвидини ўргатиш» бўлими очилди.

Ушбу бўлим Олий ва ўрта махсус диний таълим муассасалари, илмий мактаблар, тадқиқот марказлари, Ўзбекистон ислом цивилизацияси маркази ва Ўзбекистон халқаро ислом академияси ҳузурида фаолият юритаётган «Қуръони карим ва тажвид» курсларининг фаолиятини мувофиқлаштириш, бошқариш ва ривожлантириш каби ишлар билан шуғулланади.

Шунингдек, «Қуръони карим ва тажвид» курслари устозларини тайёрлаш, мавжудларини суҳбатдан ўтказиш, уларнинг маҳоратларини тизимли ошириб бориш ва Қуръон таълимини ўргатишдаги энг илғор услубларни қўллашда амалий кўмак беради.

Президентимизнинг «Қуръонни эшитиш, эшита олиш юксак маънавият, маърифат. Қуръон ҳеч қачон ёмонликка даъват қилмайди. Агар Қуръони каримни эшита олсак, эшиттира олсак, бу – муваффақият бўлади. Элимизга нур келади!», деган эдилар.

Мана шу юксак эътироф сабаб юртимизда Қуръони каримни ўрганиш ва ўргатиш борасида жуда кенг кўламда ишлар амалга оширилди. Айниқса, Қорилар мусобақалари ўтказилиши, Мусҳафи Шариф чоп этилиши, Қуръон ва тажвид курслари фаолияти кенгайиши ва қироат илмлари кенг тадқиқ этилиши, хусусан, мазкур янги бўлим ташкил этилиши фикримизни янада қўллаб-қувватлайди.

Дарҳақиқат, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Қуръони каримни ўрганиш ва ўргатиш ҳақида Ҳазрати Усмон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиси шарифларида: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Сизларнинг яхшиларингиз Қуръонни ўрганганларингиз ва ўргатганларингиздир», деб марҳамат қилганлар. (Имом Бухорий ривояти).

Аллоҳ таоло “Қуръон тажвидини ўргатиш” бўлими фаолиятини муваффақиятли қилсин.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Манба
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Мавзуга оид мақолалар
2024 йил 5 ноябрь куни Боку шаҳрида БМТнинг иқлим ўзгариши конференцияси доирасида Бутунжаҳон диний етакчилари глобал саммити бошланди. Унда Ўзбекистон давоми...

1064 20:42 / 05.11.2024
2024 йил 22 май куни Тошкент ислом институтида Диний идора тасарруфидаги олий ва ўрта махсус диний таълим муассасалари педагогўқитувчилари ўртасида .Йилнинг энг давоми...

1365 17:29 / 22.05.2024
Германия ҳукумати расмийси Стефан Сейберт мусулмонларнинг ибодатхоналарига қилинган ҳар қандай ҳужум қораланишини эслатиб ўтди. Бу ҳақда iqna хабар давоми...

2255 15:00 / 13.06.2019
2025 йилги муборак Рамазон ойида Республикамиз масжидларида хатми Қуръон тадбирларида иштирок этувчи қориларни саралаб олиш мақсадида барча вилоятларда давоми...

1121 17:14 / 17.02.2025