1447 йил 10 шаъбон | 2026 йил 29 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

ТАЪЗИЯ

11:22 / 11.02.2021 1927 pdf Ўқиш режими + -

«Hilol Nashr» матбаа-нашриёт мажмуаси ҳамда Islom.uz портали жамоаси етук аллома, Ливиядаги Ғирён шаҳри муфтийси, шайх Муҳаммад Омир Робитий ҳазратларининг вафотлари муносабати билан у кишининг барча оила аъзоларига, сафдошлари ва шогирдларига чуқур ва самимий таъзия изҳор этади.

Ушбу нохуш хабарни эшитгач барча мўмин мусулмонларинг қалблари ғамга чўмди. Яна бир устун кетди...

Бу зот шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг устозлари эдилар, фарзандларига ҳам устозлик қилган эдилар.

Аллоҳ таоло салоҳиятли, етук устоз, аллома, шайх Робитий ҳазратларининг барча солиҳ амалларини ўзларига ҳамроҳ қилсин, саҳву хатоларини афву мағфират айласин, қабрларини жаннат боғчаларидан қилсин, бу дунёда қилган хайрли амалларидан, хизматларидан ҳосил бўлган ажру савоблардан Қиёматга қадар баҳраманд қилиб, руҳларини шод қилсин, охиратларини обод қилсин, ваъдасига биноан, иззат тожини кийдирсин, ҳақларига қилинадиган барча хайрли дуоларни ижобат айласин!

Марҳумнинг аҳли байтига Аллоҳ таолонинг қазои қадарини розилик ила қарши олган чинакам мўминларнинг мақомини сўраймиз, барча яқинларига гўзал сабр тилаб қоламиз.

Шайх Муҳаммад Омир Робитий ҳазратларининг аҳли оилалари, фарзандлари, ёру-биродарларига барча мўмин-мусулмонлар номидан, минглаб мухлислари номидан бу мусибат дамларида ҳамдардлик изҳор қиламиз, устознинг ҳақларига дуода бўламиз.

«Сабрлиларга хушхабар берингки, улар ўзларига мусибат етганда «Албатта, биз Аллоҳникимиз ва албатта, биз Унга қайтувчимиз», деганлардир».

Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъуун!

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Инсон ҳаётида Қуръон билан ўтган лаҳзалар, унинг тиловати билан олинган нафаслар нақадар ҳам ёқимли.Шайх Муҳаммад Амин Сирож раҳматуллоҳи алайҳ айтадилар .Мисрга давоми...

1680 08:00 / 27.02.2021
Мақола Ҳаж mdash 2019rdquo мавсумида Ўзбекистон ҳожиларга яратилган шартшароитлар бўйича Малайзия, Индонезия, Туркия сингари ҳаж ибодатини юқори даражада ташкил давоми...

2084 09:41 / 14.08.2019
Жорий йилнинг 16 октябр куни Москвада 23халқаро Қуръон мусобақасининг саралаш босқичи бўлиб ўтди. Бу йилги мусобақа Россия мусулмонлари диний идораси ДУМ РФ ҳамда давоми...

1470 14:49 / 23.10.2025
Ўзбекистонда маданий мерос ҳафталиги доирасида 19 октябрь куни Истанбуллик машҳур хаттот ва исломшунос Ҳусайн Кутлу ҳам юртимизга келди. Ҳусайн Кутлу замонавий давоми...

1437 23:11 / 24.10.2024