1447 йил 21 жумадис сони | 2025 йил 12 декабрь, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Москвада 23-халқаро Қуръон мусобақаси ўтказилди

14:49 / 23 октябрь 1359 pdf Ўқиш режими + -

Жорий йилнинг 16 октябр куни Москвада 23-халқаро Қуръон мусобақасининг саралаш босқичи бўлиб ўтди. Бу йилги мусобақа Россия мусулмонлари диний идораси (ДУМ РФ) ҳамда БААдаги Муҳаммад бин Зайд номидаги гуманитар фанлар университети ҳамкорлигида ташкил этилди.

16-17 октябр кунлари Москва марказий жомеъ масжидининг анжуманлар залида мусобақанинг саралаш  босқичлари бўлиб ўтди. Мусобақада машҳур қорилар Қуръони Каримни тиловат қилиб, билим ва маҳоратларини намойиш этдилар. Ушбу файзли Қуръон мусобақаси барча учун очиқ бўлди.

18 октябр куни «Космос» меҳмонхонасида мусобақанинг якуний босқичи ўтказилди. Маросим доирасида «Иймон жасорати» номли саҳналаштирилган видео лавҳа тақдим этилди.

Маросимда Бирлашган Араб Амирликлари, Миср, Саудия Арабистони, Қатар ва бошқа мамлакатлардан вазирлар, муфтийлар, таниқли олимлар, шунингдек, 30 та давлатдан Қуръони Карим ҳофизлари, халқаро мусулмон ташкилоти раҳбарлари иштирок этишди. Шунингдек, тадбирда Россия Федерацияси мусулмонлари диний бошқармаси раиси, бош муфтий шайх Равил Ғайнутдин, унинг ўринбосари, мусобақа ташкилий қўмитаси раиси муфтий Рушан Аббасов, улуғ ватан уруши фахрийлари қатнашди. Бундан ташқари БАА ишлари ва вақфлари раҳбари доктор Умар Ҳабтур Дорий, Муҳаммад бин Зайд номидаги гуманитар фанлар университети ректори, доктор Халифа Муборак Зоҳирий, Мадина масжиди имом-хатиби, шайх Абдуллоҳ Байжон ва бошқалар ташриф буюришди. Россия мусулмонлари муфтийси шайх Равил Ғайнутдин маросимда сўзга чиқиб: «Ушбу муҳим воқеа маънавий дипломатиянинг амалда қўлланилган намунаси, халқаро ҳамкорлик самарасидир», дея таъкидлади. У БААнинг амалдаги президенти ва шайх Муҳаммад бин Зайд номидаги гуманитар фанлар университетига самарали ҳамкорлик учун миннатдорчилик билдирди.

Тадбир давомида доктор Умар Ҳабтур Дорий Россия Федерацияси ҳамда Бирлашган Араб Амирликлари кўмагида ўтказилаётган ажойиб Қуръон мусобақасини ташкил этишда саъй-ҳаракат қилган барчага миннатдорчилик билдирди.

Масжидун Набавий имом-хатиби шайх Абдуллоҳ Байжоний ҳам йиғилганларга хитоб қилди. У қирол Салмон бин Абдулазиз Ол Сауд ва валиаҳд шаҳзода Муҳаммад бин Салмон Ол Сауднинг эзгу тилакларини етказди. Имом танлов ғолибларини табриклади, унинг табриклари барча иштирокчиларга тааллуқли эканини, чунки Қуръон учун меҳнат қилган ҳар бир киши ғолиб бўлганини таъкидлади.

Россия мусулмонлари диний идорасининг расмий «Muslim Tour» туроператори ҳомийлиги томонидан 23-халқаро Қуръон мусобақаси ғолибига Умра зиёрати ҳадя қилинди.

Мавзуга оид мақолалар
Миллий матбуот марказида Имом Бухорий халқаро илмийтадқиқот марказининг 6 ойлик фаолияти ва йилнинг иккинчи ярмидаги режалари юзасидан матбуот анжумани давоми...

1369 18:02 / 11.08.2023
.Ҳилол, нашриётматбааси ҳамда Islom.uz портали жамоаси Ҳилол нашр нашриётининг рус тили бўлимининг катта таржимони, бош муҳаррири ва Islam.uz сайтининг бошлиғи Алишер давоми...

1491 08:45 / 15.10.2020
Маълумки, яқин кунларда мусулмонлар интиқиб кутадиган, муборак Рамазони шариф ойи кириб келмоқда. Ҳар йили юртдошларимиз Рамазон ойини алоҳида тайёргарлик ва давоми...

1985 22:02 / 13.04.2020
Марокашнинг энг машҳур масканидан бири бу mdash Ҳасан II масжиди ҳисобланади. Iqna манбасининг ҳисоботига кўра, масжид мамлакатнинг ўзига хос рамзи сифатида қуриб давоми...

2463 17:00 / 05.03.2021
Аудиолар

212716 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

131931 14:35 / 11.08.2021