1445 йил 20 шаввол | 2024 йил 29 апрель, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Шахсият

Жаннат дарвозалари бу кишиларнинг қаршисида ёпилур

16:26 / 02.01.2018 6303 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Инсоннинг тили унинг учун бир синовдир. Мусулмонлар ўз тиллари билан Аллоҳнинг розилигига олиб борувчи солиҳ амалларни қилишлари мумкин. Аммо кўпинча тил Аллоҳдан узоқлаштиради. Солиҳлардан бири шундай дейди: “Менинг тилим йиртқич ҳайвон кабидир. Агар уни ўз ҳолига ташлаб қўйсам, у мени ғажиб ташлайди”.

Бинобарин, инсон тилини назорат қилиб турса, унга эркинлик бермаса, тили унга ёмонлик келтирмайди.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: 

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дейдилар: “Ким Аллоҳга ва охират кунига имон келтирган бўлса, бас, яхши сўзни сўзласин, йўқса, жим бўлсин!” (Бухорий ва Муслим ривоят қилишган)

Ҳар қандай ҳолатда ҳам инсон яхшиликни қасд қилмаган бўлса, жим турмоғи афзалдир. Инсон тили билан қилинадиган гуноҳлар жуда кўп.

Қуйидаги мақолада инсон мазкур гуноҳлардан узоқлашиши учун, улардан бир қанчалари ҳақида гаплашамиз.

Ёлғон.

Ёлғоннинг маъноси тўғрини хато демоқдир. “Ёлғон” – бу сўзнинг эшитилиши ҳам инсонда нафрат уйғотади. Ёлғон ҳам, ҳақиқат ҳам битта тилдан чиқади. Қалбда нимаики бўлса, барчаси тилга чиқади ва одамлар орасида бузғунчилик ва ёзувликни юзага келтиради.

Сафвондан ривоят қилинади: 

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан сўрашди:

– Мусулмон қўрқоқ бўлиши мумкинми?

 Ҳа, мумкин, – дедилар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам.

Улар яна сўрашди:

Мусулмон хасис бўлиши мумкинми?

Ҳа, мумкин.

– Мусулмон алдоқчи бўлиши мумкинми?

– Йўқ, ҳеч қачон, – деб жавоб қилдилар. (Байҳақий риқояти)

Ушбу ҳадисдан келиб чиқиб ишонч билан айтиш мумкинки, ёлғон хасислик ва қўрқоқликдан ҳам омонроқдир. Шунга қарамай баъзи инсонлар ёлғонни ҳазил ўрнида ҳам қўллайдилар. Бизни динимизда эса ҳаттоки, ҳазилда ҳам ёлғон гапириш жоиз эмас.

Ёмонлаш (ҳақорат, ғийбат).

Хула (ҳақорат, ғийбат) инсонни унинг ўзига етиб борганда ёқмайдиган сўзлар билан тилга олишдир. Гап унинг кўриниши, хулқи, оиласи, кийиниш, юриш-туриши, дини, хуллас, нимаси ҳақида бўлса бўлсин – фарқи йўқ. Бу инсонлар орасида кенг тарқалган иллатлардандир. Динимизда ғийбат қилиш қатъиян ман этилади, ғийбат ўликнинг гўштини ейиш билан баробардир.

Аллоҳ таоло Қуръонда шундай марҳамат қилади:

Баъзиларингиз баъзиларингизни ғийбат қилмасин. Сизлардан бирорталарингиз ўзининг ўлган биродарининг гўштини ейишни яхши кўрурми? Ҳа, ёмон кўрасизлар. Аллоҳдан қўрқинглар!” (Ҳужурот, 12)

Абу Саид Ал Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: “Ғийбат зинодан ёмонроқдир”. У Зотдан сўрашди: “Қандай қилиб ғийбат зинодан ёмонроқ бўлиши мумкин?” “Зино қилган инсон тавба қилса, Аллоҳ уни кечиради. Ғийбат қилган инсонни эса ғийбат қилинган инсон кечирмагунига қадар, Аллоҳ ҳам кечирмайди. (Табароний ривояти)

Кўриб турганимиздек, хула (ҳақорат, ғийбат) ўзининг емирувчи кучи билан зинодан ҳам каттароқ гуноҳлар қаторига киритиладики, бошқа таъриф ортиқча.

Ғийбат бир инсонни бошқалар олдида бадном (ёмонга чиқариш) қилишдир.

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Меърож куни тирноқлари мисдан бўлган ва тирноқлари билан юзлари кўкракларини тирналаётган инсонлар олдидан ўтдик. Мен Жаброил алайҳиссаломдан булар кимлар деб сўрадим. “Ҳаётлик даврларида инсонларнинг гўшитини еганлар (ғийбат қилувчилар) ва расвогарчилик қилганлардир”, – деб жавоб бердилар (АБу Довуд ривояти).

Ваъдага вафо қилмаслик.

Қиёматнинг аломатларидан бири ишонарли, ваъдага вафо қилувчи, хиёнат қилмайдиган инсонларнинг камайиб кетишидир. Аллоҳ таоло бандаларига ваъдага вафо қилишни буюриб шундай дейди: Эй иймон келтирганлар! Аҳдномаларга вафо қилинг!

Сулҳни бузиш, аҳдга вафо қилмаслик иккиюзламачиликка олиб борувчи хатарли йўллардан ҳисобланади.

Абу Ҳурайрадан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар «Мунофиқнинг аломати учтадир: сўзласа, ёлғон сўзлайди; ваъда берса, унга хилоф иш қилади; омонат берилса, омонатга хиёнат қилади», – дедилар. (Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари).

 

Оиша Биби таржимаси

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ибн Аббос розияллоҳу анҳу .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бирбиридан фахрланувчи икки кишининг таомини емоқдан қайтарганлар,, дер эди,.Шарҳ Маросим бериб, давоми...

3111 05:00 / 04.03.2017
Энам Тозагул момонинг айтганлариХудога минг қатла шукрки, биз невараларга бувимизнинг қартайиб, сочлари оқариб, кексалик гаштию азобларини тортаётганларини давоми...

2567 15:00 / 15.08.2021
Аллоҳ таоло айтади Сизга қайси бир мусибат етса, бас, ўз қўлингиз қилган касбдандир ва У Зот кўпини афв қилур.rdquo Шууро сураси 30 оят.Яъни инсонга ndash хоҳ жонига, хоҳ давоми...

4782 16:37 / 21.01.2018
Умму Салама розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам уйларидан чиқадиган бўлсалар, .Бисмиллаҳи, таваккалту алаллоҳи, Аллоҳумма, иннаа давоми...

33353 05:00 / 02.03.2017