1445 йил 16 шаввол | 2024 йил 25 апрель, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Шахсият

Мункар иш бор жойга ижобат йўқ

05:00 / 04.03.2017 3102 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ибн Аббос розияллоҳу анҳу: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бир-биридан фахрланувчи икки кишининг таомини емоқдан қайтарганлар», дер эди».
Шарҳ: Маросим бериб, кишиларни таомлантиришдан асосий мақсад таомга муҳтож кишиларни тўйғазиб, дуоларини олиш ва бу ишни фақат Аллоҳнинг розилиги учун қилишдир.
Таом тортиб қилинадиган маросимлар зинҳор ва зинҳор риёкорлик, мақтанчоқлик, мен фалончидан камманми, фистончидан ўтказмасам нима қилиб юрибман қабилидаги ишлар бўлмаслиги керак. Ана ўшандоқ маънода қилинаётган маросимларга айтилган одам бормаслиги керак. Чунки, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бундан қайтарганлар.

Бир киши Али ибн Абу Толибга зиёфат учун таом қилиб берди. Шунда Фотима розияллоҳу анҳо: «Агар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни чақирсак, биз билан бирга ер эдилар», деди.
Сўнг у зотни чақирдилар. Бас, у зот келиб икки қўлларини эшикнинг икки кесакисига қўйиб турдиларда, уйнинг бир томонига осиб қўйилган чойшабни кўриб, орқаларига қайтиб кетдилар.
Шунда Фотима розияллоҳу анҳо: «Орқаларидан бориб, назар солингчи, у зотни нима қайтарди экан?!» деди.
Мен ортларидан бориб: «Эй, Аллоҳнинг Расули, сизни нима қайтарди?» дедим.
«Менга (ёки Пайғамбарга) зийнатланган уйга кириш бўлмайди», дедилар у зот».

Шарҳ: Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам валиймага чақирилган эдилар, аммо у зот у ерда ўз мақомларига мос келмайдиган нарса борлиги учун кирмай, қайтиб кетдилар.
Шунинг учун ҳам мусулмон инсон ўз динида гуноҳ саналадиган нарсалар бор маросимларга бормаслиги керак. Борганда киришдан олдин ношаръий ишни кўриб қолса, кирмаслиги керак. Киргандан кейин ношаръий ишни кўриб қолса, чиқиб кетиши лозим. Мусулмон киши ўзига муносиб маросимларга боради. Бошқасига бормайди.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Мусо ибн Жаъфар1 отасидан, отаси бобосидан ривоят қиладиРасулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар Таомдан олдинқўлни ювиш камбағалликни кетказади. Таомдан давоми...

5122 05:00 / 03.03.2017
1. Яқин инсонингиз қаергадир кетиб қолганда унга нечоғли боғланиб қолганингиз маълум бўлади. Сиз бу пайтда уни йўқотганингиз туфайли сиқилишни ҳис қиляпсизми ёки давоми...

1332 15:43 / 18.11.2022
Аллоҳ таоло айтади Агар Аллоҳ барча бандаларининг ризқини кенгмўл қилиб қўйса, албатта улар Ер юзида зулмтажовузкорлик қилган бўлур эдилар. Лекин У Зот давоми...

2703 05:00 / 03.03.2017
Аллоҳ ароқ ва қиморнинг ҳаромлигини баён қилиб, шундай дейди .Эй иймон келтирганлар Албатта, хамр, қимор, бутлар ва фол очадиган чўплар ифлосдир. Шайтоннинг ишидир. давоми...

3140 05:00 / 02.03.2017