1447 йил 10 шаъбон | 2026 йил 29 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Қиёматли дўст бўлиш нима?

15:34 / 24.04.2016 6366 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Исломда Аллоҳ таолонинг йўлида дўстлашиш ва қиёматли дўст тутиниш бор, булар бир хил нарсами ёки бошқа-бошқа дўстликми? Бундай дўстликнинг шарт-шароитлари ва масъулиятлари ҳақида маълумот берсангиз. Қиёматли дўст биттами  ёки кўпроқ ҳам бўладими?  

ЖАВОБ: Аллоҳ йўлида дўстлашиш ва қиёматли дўстлар иккови бир хил дўстлик. Мўмин-мусулмонлар орасидаги дўстлик ва муҳаббат Аллоҳ учун бўлгандагина улар комил иймон ҳаловатини топадилар. Бу муҳаббат икки томоннинг Аллоҳга бўлган муҳаббатидан келиб чиққан муборак муҳаббатдир. Чунки уларни биродар қилган, дўстлаштирган зот Аллоҳ таолонинг Ўзидир. Шунинг учун ҳам мўминларнинг ўзаро муҳаббатлари Аллоҳ учун бўлмоғи лозим. Дунё ва унинг матоҳлари учун бўлган муҳаббат орқали ҳеч қачон иймон ҳаловатини топиб бўлмайди. Аллоҳ йўлидаги дўстлар қанча кўп бўлса, шунча яхши (Аллоҳ билувчидир).


Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ҳозир кўп аёлларимиз тижорат қилишади. Улар орасида эрининг рухсатисиз бу ишни қиладиганлар ҳам бор. Аёлларнинг ҳафталаб бошқа юртга кетишлари, маҳрамсиз мусофир давоми...

3695 15:33 / 24.04.2016
12савол .Агар Қуръони Карим комил бўлса, суннатга не ҳожат, Бисмиллаҳир роҳманир роҳиймАлҳамдулиллаҳ ва соллаллоҳу васаллама ва барока ъала Расулиллаҳ ва ъала давоми...

3015 18:52 / 28.01.2023
Абдуллоҳ ибн Маъсуд ра Илм йўқолишидан олдин уни маҳкам тутинглар, илмнинг йўқолиши илм соҳибларининг кетишидир. Илмни маҳкам тутинглар, чунки ҳеч ким қачон унга давоми...

3314 21:38 / 27.04.2016
САВОЛ Шайтон инсоннинг хаёлини биладими Бўлмаса у қандай қилиб инсоннинг хаёлини бузадиЖАВОБ Бисмиллаҳир роҳманир роҳиймШайтон инсоннинг ҳаёлини билиши давоми...

4097 20:23 / 27.04.2016