1447 йил 10 шаъбон | 2026 йил 29 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Ота фарзандини кечирмаса-чи?

15:34 / 24.04.2016 4435 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ота ўз боласидан кечсаю, бола отанинг олдига ялиниб борса, лекин ота кечирмаса, бу ҳолда нима қилса бўлади?

ЖАВОБ: Ота ўз боласидан қай тарзда кечгани бу ерда муҳим омил ҳисобланади. Агар отанинг норозилиги ношаръий бўлса, шариатда кўрсатилмаган сабабларга кўра фарзандидан норози бўлаётган бўлса, унда иш енгил кўчади.  Лекин бола отани шариат кўрсатган таълимотларга хилоф ҳолатда норози қилса, унда иш оғир бўлади. Нима бўлганда ҳам, отанинг ҳақ ёки ноҳақ норозилиги юзага чиққанидан кейин фарзанд ялиниб бориши, отасидан кечирим сўраши жуда улуғ нарса. Ана шундай пайтда оталар меҳр-шафқат кўрсатишлари, фарзандларининг ёшлиги, бебошлигини, яна қандайдир узрларини қабул қилишлари, бош эгиб кечирим сўраб турган фарзандни ноумид қўймасликлари жуда яхши бўлади. 

Энди ота ялиниб борган фарзандини кечирмаса, нима бўлади? Бунда отанинг розилиги шариат доирасида бўлса, унда фарзанднинг ҳоли Аллоҳ таолонинг ўзига ҳавола қилинади. Аммо ота ношаръий ишлар туфайли фарзандидан норози  бўлса, бунда норозиликка ўрин йўқ. Мисол учун, ҳозирги кунда кўп кишиларнинг ана шунақа норозилиги бор. Фарзандлар шаръий иш қилганлари учун норози бўлаётган баъзи ота-оналар ҳам бор. Албатта буларнинг норозилиги ноўрин ҳисобланади. Мисол тариқасида айтадиган бўлсак, куёвнинг отаси ўғли билан келинини чўчқа гўштидан колбаса қиладиган корхонада ишлашга мажбур қиляпти. Улар узр айтса, «сенлардан норозиман, отангман-ку, ахир» деган гапларни қиляпти. Шунга ўхшаш ҳаром, ношаръий, қонунда ман қилинган ишларни, ҳам шариат, ҳам қонун «йўқ» деб турган нарсани «қиласан, қилмасанг мен норози бўламан, отангман» дейдиган бўлса, албатта бундай норозиликнинг ўрни йўқ.   Лекин, ота ҳам, болалар ҳам албатта рози-ризолик билан, ҳар бир ишнинг шариат асосида бўлиши, шунга мувофиқ тарзда иш тутиш лозимлигини унутмасликлари керак (Аллоҳ билувчидир).


Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ассалому алайкум Ҳурматли устозлар, бир масалада ойдинлик киритиб беришингизни истардим. Қайнотам ҳар жума куни набиралари боши қўл оёқларида пулни айлантириб давоми...

5527 06:10 / 21.09.2018
СаволТаҳорат ва ғусл қилишда контакт линзалар олиб қўйиладими Умуман линза ишлатиш қоидаларини билмоқчи эдим.ЖавобШайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф Олинмайди.

4494 09:05 / 30.10.2017
Ҳайит намозига чиққанимда бир отахон .Нега бошингга дўппи киймадинг, бош кийимсиз намоз ўқисанг қабул бўлмайди,, дея менга танбеҳ бердилар. Ҳақиқатан ҳам давоми...

6587 18:40 / 24.04.2016
Ассалому алайкум Тахажжуднинг вақтини қандай белгилай Хозирги мавсумда тун узунроқ. 2. Тахажжуд намозини ўқиб бўлгандан сўнг ухлашга ётсам бўладими Бомдодни қазо давоми...

3656 08:06 / 03.01.2019