1445 йил 20 шаввол | 2024 йил 29 апрель, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Шундай сафарга чиқиш мумкинми?

15:33 / 24.04.2016 2796 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ҳозир кўп аёлларимиз тижорат қилишади. Улар орасида эрининг рухсатисиз бу ишни қиладиганлар ҳам бор. Аёлларнинг ҳафталаб бошқа юртга кетишлари, маҳрамсиз мусофир бўлиб юришлари борасида Ислом дини нима дейди?

 ЖАВОБ: Албатта Ислом динида аёл киши эъзозланган. Доим эҳтиромда бўлиши, ўзининг аёллик латофатини кетказмаслиги учун аёлларга кўпгина имтиёзлар берилган. Шулардан бири – оиланинг сарф-харажатини, кетадиган нафақаси, бор таъминоти, озиқ-овқат бўлсин, кийим-кечак бўлсин, турар жой бўлсин, таълим  олиш, даволаниш, дам олиш ва бошқа нарсаларга кетадиган сарф-харажатлар бўлсин – барчаси эркаклар зиммасига юклатилган. Аёллар нафақа учун бир нарса топишга асло буюрилмаганлар, бу уларнинг иши эмас. Улар эркаклардан нафақа талаб қилиш ҳаққига эгалар. Шунинг учун аёлларда тижорат қилиш мажбурияти йўқ. 

Энди ўша шариат рухсат бермаган ишни қилса, бунинг устига уни эрининг рухсатисиз қилса, гуноҳ бўлиши турган гап. Бу гуноҳларга яна ҳафталаб бошқа юртларга маҳрамсиз кетиб қолиш гуноҳи ҳам қўшилиши мумкин. Пайғамбаримиз алайҳиссалом «Аллоҳга ва ва Қиёмат кунига имон келтирган аёл киши учун уч кундан ортиқ маҳрамсиз чиқиши мумкин эмас, бу ҳаром» деганлар. Демак, маҳрамсиз аёл кишининг сафарга чиқиши мутлақо мумкин эмас, мана шу нарсаларни яхши ўйлаб қўйиш керак. 

Ҳозирги кунда аёлларнинг турли юртларга кетиб қолишлари, тижоратдан бошқа ҳаром ишларни қилишлари катта бир мусибатга айланиб қолган. Мана шу мусибатнинг пайдо бўлишида, шундай ноқулай ҳолатларнинг келиб чиқишига асосан эркаклар айбдор. Агар эркаклар қизини, синглисини, опасини, хотинини, онасини нафақаси билан таъминлаб, барча нарсаларини муҳайё, тайёр қилиб, уларни азиза ва мукаррама бўлиб яшашларини таъминлашганида ва яхши бир оила раҳбари сифатида беҳуда сафарларга чиқишга йўлга қўйишмаганида, балки   мана шу нарсалар содир бўлмас эди. Демак, эрлари уларни нафақа билан таъминлай олмаганлари учун ҳам аёллар шундай ношаръий сафарларга чиқишга, пул топишга уринаётган бўлишлари мумкин. 

Иккинчидан, баъзилари бу ишни ўзбошимчалик қилиб, ҳавои-нафсига берилиб қилаётган бўлишлари мумкин. Бунга эркакларнинг индамай қараб туриши қўшилса, албатта гап яна эркакларнинг ҳам айби борлигига бориб тақалади. Шунга ўхшаш барча ҳолатларда ҳам мана шу мулоҳазалар қилинади. Шунинг учун бу иллатни йўқ қилишда аввало аёллар ўзлари жонбозлик кўрсатишлари, қолаверса эркаклар зиммаларидаги масъулиятни сезишлари, аёлларининг кўчага чиқишига, маҳрамсиз ҳафталаб бошқа юртларда сафарда юришига мажбур қилаётган нарса нима эканини билиб-ўрганиб, ана шу етишмовчиликни тўлдириш, аёлларини ана шундай ношаръий ҳаром сафарларга боришдан сақлаш учун ҳаракат қилишлари лозим бўлади (Аллоҳ билувчидир). 


Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
СаволҲазрат Мен сизни Аллоҳ учун яҳши кўраман. Ҳазрат сизга намоз вақтлари ҳақида саволлар бир неча марта тур ҳил кўринишда берилганини ва намоз вақтлари ҳақида давоми...

6096 08:00 / 11.01.2018
Ассалому алайкум, ҳурматли Шайх Ҳазратлари Устоз мен билан бирга ишлайдиган бир Индонезиялик мусулмон одам бор. Бу киши доимо тамаки чекадилар. Ўзларининг давоми...

4957 20:47 / 24.04.2016
СаволШайҳ ҳазратлари умрингиз зиёда бўлсин. Ҳазрат бир киши сақлаб бериш учун пул берса шу пулдан бир қисмини егасига билдирмасдан ишлатиб тезда жойига қўйиб давоми...

4073 09:00 / 19.10.2017
САВОЛ Ассалому алайкум, Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф, сизга кичик бир саволимиз бор. Бозорларда сотилаётган спирт аралашган ҳар турдаги хушбўйлантирувчи давоми...

3204 20:18 / 27.04.2016