1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сиз юборган

Шайтоннинг инсон қалбига йўллари

10:17 / 27.03.2017 3968 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Инсон қалби фитратан ҳидоятни қабул қилувчи, ундаги шаҳват ва ҳавои нафс эса уни бундан бурувчидир. Шу боис қалбдаги фаришталар ва шайтонлар қўшини ўртасидаги кураш доимийдир. Бу кураш оқибатида қўшинларнинг бири ғолиб бўлади ва қалбга ҳукмронлигини ўрнатади. Иккинчиси эса, баъзи-баъзида суқилиб киришга ҳаракат қилади. Аллоҳ таоло айтганидек, ((Инсон Аллоҳни эслаганда) чекиниб, (эсламаганда) васваса қилувчи (шайтон) ёвузлигидан)(Нос, 4). Бу шайтон Аллоҳ эсланганда бекинадиган шайтондир. Инсон ғафлатда пайтида эса, бемалол киради. Шайтонларни қалбдан фақатгина Аллоҳнинг зикри қувади. У зикр бўлган жойда тура олмайди. 



Қалб ҳудди бир қўрғонга ўхшайди. Шайтон эса, қўрғонга кириб, унда ўз ҳукмини ўрнатмоқчи бўлган душмандир. Қўрғонни унинг эшикларини қўриқлаш билан асралади. Қўриқлашни билмаган киши уни асрай олмайди. Шайтоннинг кириш йўлларини билмаган киши эса уни қайтара олмайди. Шайтонинг кириш йўллари ва эшиклари банданинг сифатларидир. Бу йўл ва эшиклар кўп бўлиб, биз уларнинг катталаригагина тўхталамиз. 

•    Унинг энг катта эшикларидан бири ҳасад ва ҳирсдир. Инсон бирор нарсага ҳирс қўйса, бу ҳирс уни кўру карга айлантиради. Шайтон йўлларини биладиган қалб кўзини тўсиб қўяди. Ҳудди шундай, агар кўп ҳасад қилувчи бўлса, шайтонга имкон туғилади. Ҳирсли кишига шаҳватига олиб борадиган барча нарсани, мункар ва ифлос бўлса ҳам, чиройли қилиб кўрсатади. 

•    Шайтоннинг қалбга кирадиган эшикларидан яна бири ғазаб, шаҳват ва қизиққонликдир. Ғазаб ақлни тўсади. Инсон ғазабланганда ундаги ақл қўшини заифлашади. Шунда шайтон ҳужум қилиб, инсонни ўз куйига ўйнатади. Ривоят қилишларича, иблис бундай дейди: “Инсон қизиққон бўлса, биз уни болалар коптокни ўйнатгандек ўйнатамиз”. 

•    Унинг эшикларидан яна бири уй, кийим-кечак ва жиҳозаларни чиройли қилишни яхши кўришдир. Шайтон инсонни уйни обод қилиш, шифтлари, деворларини зийнатлаш, чиройли кийимлар кийиш, ҳашаматли жиҳозларни олиш билан банд қилиб, унинг бутун умрини шунда ўтказади. 

•    Эшикларидан яна бири тўқликдир. Тўқлик шаҳватни кучайтириб, ибодатдан чалғитади. 

•    Инсонлардан тамаъ қилиш. Инсон агар бир инсондан бир нарса тамаъ қилса, уни ўзида йўқ сифтлар билан мақтайди, тилёғламалик қилади, уни яхшиликка чақирмайди, ёмонликдан қайтармайди. 

•    Мол-дунёни яхши кўриш. Бу сифат қалбда ўрнашса, уни бузади. Нотўғри йўллардан бўлса ҳам уни топишга ундайди. Бахил, фақирликдан қўрқадиган қилиб қўяди. Натижада зиммасидаги ҳақларни ҳам адо этмайди. 

•    Инсон ақли етмайдиган Аллоҳ таолонинг зоти, сифатлари каби ишлар тўғрисида фикрлаши. 

•    Мусулмонлар тўғрисида ёмон гумон қилиш. Ким бир мусулмонга ёмон гумони билан ҳукм қилса, у тўғрида ҳар нарса дейди, ўзини ундан яхши билади. Бу унинг қалби кирлигидан. Мўмин узр излайди, мунофиқ эса, айб ахтаради. 

Инсон ёмон гумонда қолмаслиги учун туҳматли ўринлардан сақланиши лозим. Шайтоннинг ушбу йўлларидан қалбни ёмон сифатлардан тозалаш билан сақланилади. Унинг онда-сонда қилдиган ҳужумларини Аллоҳ таолони зикр қилиш қайтаради. 

Шайтон оч итга ўхшайди. Агар қўлингда ҳеч нарса бўлмаса, “кет” дейишинг билан кетади. Агар қўлингда бирор нарса бўлса, кетишига “кет” дейишинг кифоя қилмайди. Ҳудди шундай, шайтонга керакли сифатлардан холи қалбдан шайтон зикр билан кетади. 

Ҳаво ғолиб бўлган қалбда зикр юзаки бўлади. Ич-ичидан чиқмайди. Шунда шайтон ўша жойда ўрнашади. Агар бунинг тасдиғини кўрмоқчи бўлсанг, шайтон намозингда ёдингга нималарни келтиришига қара!


Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ҳозирги тараққий этган ва айни пайтда муаммо ва ташвишлар кўпайган бир замонда кўпчилик ўзини хорғин ва толиққан ҳис қилмоқда. Ҳатто мириқиб дам олгандан кейин давоми...

4026 10:31 / 24.03.2017
Бизни Ўзининг охирги пайғамбари Муҳаммад алайҳиссаломнинг умматларидан қилган ва .Батаҳқиқ, сизлар учун ndash Аллоҳдан ва охират кунидан умидвор бўлганлар учун ва давоми...

8022 13:50 / 24.03.2017
Ривоят қилинишича, Алий розияллоҳу анҳу ҳайит намозидан олдин намозгоҳда бир қавмнинг намоз ўқиб турганини кўрдилар ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи давоми...

2927 15:16 / 27.03.2017
quot quot. .Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади У киши айтдиларРасулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам. Мен сизларга отасидан ҳам, боласидан ҳам ва давоми...

3449 15:03 / 22.04.2017
Аудиолар

210990 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130250 14:35 / 11.08.2021