1447 йил 10 шаъбон | 2026 йил 29 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сиз юборган

Шайх Алижон қорининг Ҳазрат ҳақларидаги хотираларини кўриб ёзилган изоҳ

17:19 / 20.09.2023 2217 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Маълумки, фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳнинг ибратли ҳаёт йўли ҳақида ҳикоя қилувчи «Ҳазратни хотирлаб» кўрсатувига билдирилган энг яхши изоҳ учун танлов эълон қилинган эди. Islom.uz порталининг YouTube саҳифаси орқали «Ҳазратни хотирлаб» кўрсатувининг устоз, шайх Алижон қори Файзуллоҳ махдум ўғли иштирок этган сонига ёзилган изоҳни сиз азизларга тақдим этамиз:

«Ҳазратни хотирлаб» силсилавий кўрсатув жуда ҳам манфаатли бўляпти. Шайх Алижон қори билан бўлган кўрсатув сонини томоша қилиб, ўзимга кўплаб ижобий хулосалар чиқардим. Ҳазрат ўз замонасининг етук шахси бўлганларини тушундим. Барча ишлари суннатга мувофиқлигини, Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга эргашганларини англадим.

Мен шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларини жуда кеч таниганман. Вафот этган кунлари улар ҳақида эшитгандим. Ҳазратни қандай инсон бўлганларини дадамдан эшитиб, у кишини кўрмасдан яхши кўриб қолгандим. Кейин уларни расмларини кўрдим, маърузаларини эшитдим, китобларини ўқидим. «Исломга бағишланган умр» ҳужжатли фильмини кўриб, ҳазратни янада яқиндан танидим. Ҳазрат туҳматга қолганларида Имом Бухорий раҳматуллоҳи алайҳ ҳам туҳматга қолганлари хаёлимдан ўтганди. Кейин барча етук шахслар шундай туҳмат синовидан ўтадилар шекилли, деган ўй пайдо бўлганди. Ҳазрат юртимизга холис Аллоҳ учун хизмат қилдилар. Яқинда у киши юртбошимиз томонидан «Олий даражали Имом Бухорий» ордени билан тақдирланганларини кўриб жуда хурсанд бўлдим. Нафақат мен, балки барча мусулмон олами хурсанд бўлган бўлса керак. Ҳазратнинг китобларини доим ўқишга ҳаракат қиламан. Бу китоблар биз учун бир неъматдир. Уларни барчасини ўқиган инсон илм даражасида юқори чўққиларга эриша олади деб ўйлайман. Ҳазратнинг ҳаётлари ҳақиқий исломга бағишланган умр...

Ислом учун фидо қилинган умр..

Мен бир китобда ўқигандим. Аллоҳ бир бандасини яхши кўрса, барчага у инсонни севдириб қўяди. Барча инсонлар у инсонни яхши кўриб қолади.

Бу дунёда шундай буюк инсонлардан бири — шайх ҳазратларини кўриш менга насиб этмади. Аллоҳ таоло насиб қилса, шундай буюк инсоннинг фарзандлари бўлмиш устоза Одинахон Муҳаммад Содиқ билан кўришиш шарафига муяссар бўламан.

Аллоҳ таоло барчамизга жаннатда шайх ҳазратларини кўришни насиб айласин.

Йиллар сизни биздан айро этолмас.

Ҳазратим ўрнингиз ҳеч ким босолмас».

Хадичахон Қодирова

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Қадимдан юртимизда етишиб чиққан кўплаб алламолар бошланғич таълимни юртимиздаги таълим масканларида олиб сўнгра араб мамлакатларида илмий салоҳиятларини давоми...

3734 21:08 / 21.04.2017
Пайғамбарларнинг ҳаммаси барча зулм ва азиятларга сабр ҳамда сабот билан жавоб беришган. Аллоҳ таоло бундай қийин ва оғир вазифани аёллар зиммасига давоми...

3877 09:17 / 24.03.2017
Қарз олдиберди муомаласиҚарз олдибердиси жамият аъзолари ўртасидаги ўзаро муносабатлардан биридир. Инсон ҳаётининг барча жабҳаларидаги каби, динимизда бу давоми...

9437 21:47 / 21.04.2017
Фарзанд тарбияси ва жамият равнақида ҳалол касбнинг тутган ўрни Инсон ўзидан яхши из қолдириб, дунёдан ўтганидан кейин ҳам яхши амаллари савоби тўхтамасдан давоми...

7105 21:41 / 21.04.2017