1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сиз юборган

Аллоҳнинг раҳмати кенг, лекин ...

16:35 / 27.03.2017 2910 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Баъзилар Аллоҳ таолонинг раҳмати кенглигини бироз бошқача тушунади. Масалан: бирор гуноҳ ишни қилиб турган бўлса, “Аллоҳнинг раҳмати кенгку, У зот мағфиратли, кечириб юборади”, деб ўзини ёки ўзгани хотиржам қилади.

Азизлар  шуни унутмаслигимиз керакки, Аллоҳнинг раҳмати кенг бўла туриб, унга киролмай қолиш ҳам мумкин. (Аллоҳнинг Ўзи асрасин!) Аллоҳнинг раҳматига киролмай қолиш эса ҳақиқий бахтcизликдир. 

Умар ибн Абдулазиз роҳматуллоҳи алайҳ: “Эй инсонлар, сизлар бекорга яратилмагансиз, бекорга тарк қилинмайсиз. Сизлар учун қайта тирилиш куни бор. У кунда Аллоҳ азза ва жалла сизларни ўртангизда ҳукм чиқаради. Умиди пучга чиққан ва ҳақиқий бахтсиз бўлган банда – Аллоҳ азза ва жалла уни барча нарсани сиғдирган раҳматидан ва кенглиги Осмонлару-Ерча бўлган жаннатидан чиқариб юборган бандадир. Албатта эрта (Қиёматдаги) омонлик бу дунёда Аллоҳдан қўрққан, Унга тақво қилган, оз нарса билан (яъни, озгина амали билан) кўпни сотиб олган (яъни, кўп савобга эришган), ўткинчининг эвазига боқийни сотиб олган кишигадир”, деб хутба қилганлар.

وَرَحْمَتِي وَسِعَتْ كُلَّ شَيْءٍ

“Рaҳмaтим ҳaммa нaрсaдaн кeнгдир.” (Аъроф;156)

Ҳа азизлар, Роббимизнинг раҳмати ҳамма нарсадан кенг, ҳамма нарсани сиғдира олади. Лекин бу дегани унга ҳамма киради дегани эмас. Раҳмати кенг бўлса ҳам кимларгадир унга кириш насиб бўлмайди. (Аллоҳ асрасин!) Масалан: Минг кишини сиғдирадиган зал бўлиб: “унга фақат гувоҳнома билан кирилади”, дейилган бўлса, беш юз киши гувоҳнома билан келса, қолганлар эса гувоҳнома олиб келишмаса, гувоҳномаси борларгина киради. “Залда жой борку”, деб, гувоҳномаси йўқларни ҳам киритиб юборилмайди.

Юқорида зикр қилинган “Рaҳмaтим ҳaммa нaрсaдaн кeнгдир” оятининг давомида қуйидагича марҳамат қилган:

... وَرَحْمَتِي وَسِعَتْ كُلَّ شَيْءٍ فَسَأَكْتُبُهَا لِلَّذِينَ يَتَّقُونَ وَيُؤْتُونَ الزَّكَاةَ وَالَّذِينَ هُمْ بِآيَاتِنَا يُؤْمِنُونَ (156) الَّذِينَ يَتَّبِعُونَ الرَّسُولَ النَّبِيَّ الْأُمِّيَّ ..... (157)

Яъни, ... Рaҳмaтим эса ҳaммa нaрсaдaн кeнгдир. Уни тaқвoдa бўлувчилaр, зaкoт бeрувчилaр вa oятлaримизгa иймoн кeлтирувчилaргa ёзaжaкмaн. Улaр уммий Элчи – пaйғaмбaргa эргaшaдилaр. ... ". (Аъроф 156-157)”

Яна бир оятда эса қуйидагича айтилган:

لاَ تَقْنَطُوا مِنْ رَحْمَةِ اللَّهِ إِنَّ اللَّهَ يَغْفِرُ الذُّنُوبَ جَمِيعًا إِنَّهُ هُوَ الْغَفُورُ الرَّحِيمُ (53) 

Яъни: “Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлмангиз! Албатта, Аллоҳ барча гуноҳларни мағфират қилур. Албатта, Унинг ўзи Мағфиратли ва Раҳмлидир”. (Зумар;53)

Бу оятлар бизни гуноҳ ва маъсиятларга журъат қилиш учун эмас, балки баъзи бир гуноҳларимизнинг мағфиратини ражо қилиш учун ва ноумид бўлмаслик учун айтилгандир.

Демак раҳматига дохил бўлишимиз учун мазкур амалларни қилишимиз ва пайғамбар алайҳис саломга эргашишимиз керак экан.


Қудратуллоҳ Сидиқметов



Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Профессор ўзи лексия қилаётган магистрларга Ота кимrdquo деган саволни ташлади. Жавоблар турлича бўлди. Ҳар кимнинг жавобидан ўз отасига бўлган муомаласи билиб давоми...

6433 15:40 / 22.04.2017
Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу давлатнинг баъзи ҳудудларига муовинларидан бирини волий қилиб жўнатаётиб, унга Агар сенинг ҳузуринга ўғрини олиб келишса, нима давоми...

2739 15:12 / 27.03.2017
Олам Муҳаммаддек фикр юритадиган кишига қандаям муҳтожЖорж Бернард ШоуОлам Муҳаммаддек фикр юритадиган кишига қандаям муҳтождир. Бу пайғамбар динини доим давоми...

3149 13:55 / 24.03.2017
Баъзи уламолар айтади халқ уч нарса билан Аллоҳдан тўсилади.1. Дунёни яхши кўришлик билан2. Раисликни бошлиқликни талаб қилиш билан3. Аёлларга итоат қилиш давоми...

3447 09:55 / 25.03.2017
Аудиолар

210990 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130250 14:35 / 11.08.2021