1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сиз юборган

Аллоҳ билан машғул бўлишнинг савоби

16:47 / 27.03.2017 2972 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Агар банда тонг оттирганда ва кеч киргизганда, барча ғами ёлғиз Аллоҳ бўлса, Аллоҳ таоло унинг барча ҳожатларини Ўз зиммасига олади. Уни қийнаб турган барча ғамларидан қутултиради. Қалбини Ўзининг муҳаббатига бўшатиб қўяди. Тилини Ўзининг зикрига банд қилиб қўяди. Аъзоларини Ўзининг тоатига машғул қилиб қўяди. 

Агар банда тонг оттирганда ва кеч киргизганда, барча ғами дунё бўлса, Аллоҳ унга дунёнинг барча ғамларини, ташвишларини ва машаққатларини юклаб қўяди. Уни ўз ҳолига ташлаб қўяди. Қалбини Ўзидан буриб, махлуқларнинг муҳаббатига банд қилиб қўяди. Тилини Ўзининг зикридан буриб, махлуқларнинг зикрига машғул қилиб қўяди. Тана аъзоларини Ўз тоатидан буриб, махлуқларнинг хизматига ва тоатига банд қилиб қўяди. Кейин у ўша одамларнинг қўл остида тер тўкиб меҳнат қиладиган, доимо уларни рози қилиш учунгина яшайдиган бўлиб қолади. 

Ҳар ким Аллоҳга бандаликдан, Унинг тоатидан, муҳаббатидан юз ўгирса, махлуққа қуллик қилиш, махлуқни яхши кўриш ва унга хизмат қилиш билан жазоланади. Бу ўзгармас қоидадир! 

Аллоҳ таоло айтади: “Ким Роҳманнинг эслатмасидан шабкўр бўлиб олса, Биз унга шайтонни яқин қилиб қўюрмиз, бас, у унга доимий ҳамроҳ бўлур” (Зухруф, 36). 

Шабкўрлик кундузи кўриб, кечаси кўрмай қолиш касалидир. Биз “шабкўр” деб таржима қилган сўз арабчада “яъшу” дейилиб, бу сўз баъзида кўриб, баъзан кўрмай қоладиган касалга ишлатилади. Оятдаги “Роҳманнинг эслатмаси”дан мақсад эса, Қуръон ва Исломдир. Ушбу оят таъкидламоқдаки, баъзи одамлар Қуръонга ва Исломга нисбатан шабкўр бўладилар. Бошқа нарсаларни кўриб, фарқлаб, тушуниб, керакли муомаласини қилаверадилар, аммо Қуръонга келганда, Исломга келганда, кўрмайдиган, эшитмайдиган, тушунмайдиган бўлиб оладилар. Уларнинг бу сохта касалликлари ўзларига зарар келтиради.

“Ким Роҳманнинг эслатмасидан шабкўр бўлиб олса, Биз унга шайтонни яқин қилиб қўюрмиз, бас, у унга доимий ҳамроҳ бўлур”.

Ким Аллоҳнинг зикридан ва эслатмасидан ғофил қолса, ўзини билмаганга, кўрмаганга солса, уни шайтон миниб олади. Ундай одамнинг энг яқин дўсти шайтон бўлади. Шайтон ундан ҳеч ажралмайди, доимо васвасага солиб юради. Бу ҳол эса, энг ёмон оқибатга олиб келади.

Суфён ибн Уяйна раҳимаҳуллоҳ: “Арабларнинг ҳар қандай машҳур мақолини айтсанглар, Қуръондан унинг ўхшашини келтираман” дедилар. Шунда бир киши: “Биродарингга хурмо бер. Агар қабул қилмаса, ёнаётган кўмир парчасини бер” (яъни, биродаринг яхшилигингни билмаса, қадрига етмаса, ундай кимса ёмонликка лойиқдир) деган мақол Қуръоннинг қаерида бор?” деб сўради. У зот: “Аллоҳ таоло: “Ким Роҳманнинг эслатмасидан шабкўр бўлиб олса, Биз унга шайтонни яқин қилиб қўюрмиз, бас, у унга доимий ҳамроҳ бўлур” деган” деб жавоб бердилар.

Шундай экан, келинглар азизлар, барчамиз Аллоҳнинг Ўзига бандалик қилайлик, Уни яхши кўрайлик, доим Унинг зикри билан, тоати билан машғул бўлайлик. Ана шунда ҳақиқий ҳурриятга эришамиз. Зеро, Аллоҳга чинакам қуллик – чинакам ҳурликдир.


Манбалар асосида 

Нозимжон Ҳошимжон тайёрлади


Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Абу Умома розияллоҳу анҳу айтадилар Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Қуръон ўқинглар, чунки у қиёмат куни ўз соҳибларига шафоатчи бўладиrdquo давоми...

3064 10:12 / 27.03.2017
ЁҚУТЛАР ТОПИЛАР ВАҚТЛАР БИЛАН,ВАҚТЛАР ТОПИЛМАС ЁҚУТЛАР БИЛАНИнсон ҳар тонг янги кунни қарши олар экан унинг ихтиёрига 24 соат вақт берилади. Бу унга ҳар куни давоми...

13149 15:21 / 22.04.2017
Энг афзал касблар Кишининг ризқ топадиган касбу ҳунари, иши ва хизматининг тури қанақалигидан қатъи назар, ҳалол бўлиши, юритаётган касби корида ҳалоллик ва давоми...

10650 21:42 / 21.04.2017
Ўтган азизларнинг вақтни авайлашлари ва уни зое қилишдан ҳазар қилишлариЎтган азизлар яъни салафи солиҳлар вақтни зое қилишдан ҳазар қилардилар. Фузайл ибн Иёз давоми...

3519 14:47 / 22.04.2017
Аудиолар

211041 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130301 14:35 / 11.08.2021