1447 йил 17 шаъбон | 2026 йил 05 февраль, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Уламолар

Имом Мотуридийнинг ақл билан тафсир қилишда тутган йўли

15:36 / 04 февраль 209 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Мотуридий ўз тафсирларида кўпроқ ақлга суянадилар. Чунки у киши улуғ саҳобий Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу асос солган раъй мадрасасига тобедир. Бу мадраса байроғини Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан кейин буюк кишилар кўтарганлар. Улардан энг кўзга кўрингани Абу Ҳанифа Нуъмон ибн Собит раҳматуллоҳи алайҳидир. Имом Мотуридий нафақат тобе ёки тақлид қилувчи, балки ўзига хос сиймога эга ижодкор, янгилик киритувчи ҳам бўлган. Бунга бир неча далолатлар бор:

1. Оятларни таъвил қилишда бир неча эҳтимолларни зикр қилиши;

2. Фалсафий ва ақийдавий масалаларга бўлган эътибори;

3. Ақлни ишлатишга чорловчи оятларга бўлган эҳтимоми.

Имом Мотуридийнинг тафсирда тутган услуби.

Имом Мотуридийнинг тафсир қилишда таянган манбалари ва уларга муносабати:

1. Қуръони Карим.

Бу масдар ҳар қандай илмнинг, ҳар қандай олимнинг илк манбаидир, ундан беҳожат бўлиш мумкин эмас. Мотуридийнинг Қуръонни Қуръон ила тафсир қилиши ҳақида юқорида гапириб ўтилди.

2. Асбабун-нузул.

Имом Мотуридий ўз тафсирида «сабаби нузул»ни баён қилишга ҳам эътибор қаратган. Баъзида бир қанча ривоятларни тўплаб келтирган бўлса, баъзида биргина ривоят билан ҳам кифояланган.

3. Суннати мутоҳҳара.

Имом Мотуридийнинг Қуръонни суннат ила тафсир қилиши ҳақида юқорида қисқача айтиб ўтилди. Батафсилроқ сўз юритадиган бўлсак, қуйидагиларни айтишимиз мумкин:

а) Ҳадиснинг санадини деярли зикр қилмайди, камдан-кам ўринлардагина санадни келтиради.

б) Баъзида ҳадисни маънан ривоят қилади, лафзан эмас.

в) Бир ўринда бир неча ҳадисни зикр қилади.

г) Баъзан ҳадиснинг муҳаддислар қошида саҳиҳ ёки саҳиҳ эмаслигига унчалик эътибор бермайди.

4. Ўтган муфассирларнинг сўзлари.

Ўтган муфассирлар, улар саҳоба, тобеъин ёки улардан кейингилар бўлсин, Қуръон ва Суннатга қандай муносабатда бўлган бўлса, худди шундай муносабатда бўлади. Исмларни баъзи ўринларда зикр қилса, бошқа бир ўринларда «баъзилар айтади» ёки «айтилган» дейиш билан кифояланади. Имом Мотуридий ўтган муфассирларнинг сўзларига мувофиқ бўлганидек, мухолиф ҳам бўлади ва мухолиф бўлганининг сабабини таҳлилий баён қилади.

5. Калом илми.

Имом Мотуридий буюк мутакаллим бўлиб, тафсирида албатта калом илмига суянган ва ўз даврида ҳар хил адашган фирқаларга раддиялар берган.

6. Фиқҳ илми.

Имом Мотуридий имом Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳи билан учрашмаган бўлса ҳам, имом Абу Ҳанифа мадрасасининг энг йирик вакиллари қаторидан ўрин олган, шу мазҳабга тобе бўлган. Шунинг учун фиқҳий аҳкомларни кўпинча ҳанафий мазҳаби асосида баён қилган.

7. Луғат илмлари.

Имом Мотуридий ўз тафсирида луғат ва балоғат илмларига кўп ҳам мурожаат қилмаган бўлса-да, бу илмлардан умуман холи ҳам эмас. У киши баъзи муфассирлар каби луғатга шўнғиб кетмаган. Масалан, Зажжож ўзининг «Қуръон маънолари ва унинг эъроби»да шундай қилган. Шунингдек, Имом Мотуридий Абу Убайданинг «Қуръон мажози» китобида бўлганидек, балоғат илмига ҳам берилиб кетмаган.

8. Ақлни ишлатиш ва раъй билан тафсир қилиш.

Имом Мотуридий бошқа масдарларга қўшиб оятларда ақлий мантиқни кенг ишлатган ва раъй ила тафсир қилган. Бир ўринда ўз раъйи асосида бир неча эҳтимолни айтган бўлса, бошқа жойда биргина раъйини айтиш билан кифояланган.

«Ҳидоят имоми» китоби асосида тайёрланди.

Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитасининг 2023 йил 11 декабрдаги 03-07/9264-рақамли хулосаси асосида тайёрланган.

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Мулла Абдулқодир қори 1888 йил Тожикистоннинг Ўратепа шаҳрида таваллуд топди. Эндигина уч ёшга тўлган вақтда, ҳазрат Абдулқодирнинг отаонаси Наманган шаҳри давоми...

2796 12:44 / 11.01.2023
Мулла Абдулҳошим мулла Муҳаммад Юсуф афанди ўғли Ҳошимжон қори 1904 йили Наманган шаҳри, Сардоба даҳаси ҳозирги Марғилон кўчасида зиёли, савдогар хонадонида давоми...

2811 17:00 / 17.02.2022
Зиёратrdquo рукнидаги туркум суҳбатларнинг навбатдаги сонида ўзбек қориларидан бири бўлмиш Абдурашид қори Баҳромовнинг уйларига ташриф буюрдик. Абдурашид давоми...

9235 18:40 / 14.03.2018
Мулла Ёқуб хўжа эшон 1890 йил Наманганнинг қадимий манзилгоҳларидан Хўжа Шўркент қишлоғида таваллуд топди. Отаси Исроил ва бобоси Исмоил додхоҳлар Қўқон хонлиги давоми...

3306 09:45 / 02.03.2024