1447 йил 29 шаъбон | 2026 йил 17 февраль, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ҳаж

Муздалифа

12:30 / 04 февраль 862 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ушбу жой Мино билан Арофат орасида жойлашган. Унинг Муздалифа деб номланишига сабаб — одамлар кечанинг бир бўлагида у ерга тушишгани ёки жам бўлиб тушишгани ёхуд улар Минога яқин бўлишгани ёки Одам алайҳиссалом Ҳавво билан ўша ерда топишгани учундир. Муздалифанинг чегараси Муҳассир водийсидан Маъзамингачадир. Маъзамин икки бир-бирига юзланган тоғ бўлиб, ўртасида йўл бор. Узунлиги 4 км ва бир неча юз метр бўлиб, умумий масофаси 12,25 км.

Муздалифанинг бошланиши ва тугаши ҳақида хабар берувчи ишора-белгилар бор. Астрономик ўрни маркази ва масжиди билан узунасига шарқ томондан 22, 54, 39 даражада, энига шимол томондан 00, 23, 21 даражалардадир. Бу ер ҳарам ҳудуди ичига кирувчи маросим жойидир. Аллоҳнинг сўзида зикр қилинганидек:

«Арофатдан қайтиб тушганингизда Машъарул ҳаромда Аллоҳни зикр қилинг» (Бақара сураси, 198-оят).

Ибн Умар розияллоҳу анҳумо: «Муздалифанинг барча жойи Машъарул ҳаромдир», деганлар.

Ҳадиси шарифда келишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам видолашув ҳажида, Муздалифада масжид томондан тушаётганларида шом билан хуфтонни жамлаб ўқидилар «Мана шу ерда турдим», деб ҳамма ҳожиларни ва у зот: бир маконга жамладилар. Ушбу макон 9 зулҳижжа куни қуёш ботганидан кейин Арофатдан тушаётган пайтда ҳожилар ётиб қоладиган жойдир. У ерда шом билан хуфтонни қаср қилиб, бир азон ва икки такбир билан жамъу-таъхир қилиб ўқишади, Аллоҳга дуо қилишади. Бомдод намозидан кейин эса Минога кетишга ҳаракат қилишади. Отадиган тошларини ана шу ердан олишлари мумкин. Иложи топилмаса, йўлдан ёки Минодан олишади.

Саудия Арабистони подшоҳлиги ҳукумати Аллоҳнинг меҳмонларининг роҳатини кўзлаб, Машъарул ҳаром масжидини кенгайтиришга, ҳожилар ётиб қолишига шароитлар яратишга, ичимлик сувлари етказиб беришга, тиббий ёрдам шароитларини яратишга (унинг бир томони эркаклар учун, иккинчи томони аёллар учундир) ҳамда кўчадаги ҳаракатларни тартибга келтиришга киришди. Ҳали ҳам ҳожиларга хизмат кўрсатиш, улардан қийинчиликларни кўтариш учун ҳукумат бор куч ва имкониятини сарф қилмоқда.

«Макка, Каъба, Замзам тарихи, ҳаж ва умра маносиклари» китобидан.

Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022 йил 7 сентябрдаги 03-07/ 6905-рақамли хулосаси асосида тайёрланди.

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ёд этинг, Биз Байтни Каъбани инсонларга савоб қозониш бир тан, бир жон бўлиш учун жамланиш ва омонлик маскани қилдик. Сизлар мақоми Иброҳимдан бир давоми...

16405 05:00 / 16.01.2017
Бизларни Зулҳижжа ойининг мана шу муборак кунларига етказган Аллоҳ таолога беадад ҳамду санолар бўлсинБу кунларнинг фазилатларинитутилган рўзаларнинг чандон давоми...

6769 05:00 / 16.01.2017
Ҳoжилaр Aқaбa тошини отганларидан сўнг агар қирон ёки таматтуъ ҳажи қилувчи бўлсалар, шукр қурбoнлигини ҳам сўйганларидан кейин ёки умра қилувчилар умрa aркoнларини давоми...

7475 05:00 / 16.01.2017
Сайид Абдуллоҳ алЖардоний quotФатҳул Алламquot китобида ҳаж ҳақидаги саволларни ўрганиш заруриятини шундай ёзадилар quotҲаж сафарига бормоқчи бўлган киши учун энг давоми...

4952 16:42 / 15.08.2017
Аудиолар

231367 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

149896 14:35 / 11.08.2021