1447 йил 5 Рамазон | 2026 йил 23 февраль, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Уламолар кенгашида ташкилий ва фиқҳий масалалар муҳокама қилинди

17:44 / 29.12.2025 1304 pdf Ўқиш режими + -

Бугун, 29 декабрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари раисликларида Уламолар Кенгашининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди. Унда кенгаш аъзолари, Қорақалпоғистон мусулмонлари қозиёти қозиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бош имом-хатиблари, барча масжидлар имом-хатиблари, диний таълим муассасалари раҳбарлари ҳамда отинойилар иштирок этди. 

Қуръон тиловати билан бошланган мажлисда 2025 йилги иш фаолият натижалари ва келгусидаги режалар атрофлича муҳокама қилинди. 

Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари йиғилишда давлатимиз Раҳбари ташаббуси билан амалга оширилаётган диний-маърифий ислоҳотлар, янги очилган масжид-мадрасалар, Фатво маркази фаолияти, диний таълим муассасалари илмий салоҳиятини такомиллаштириш, имом-хатиблар касб-маҳоратини ошириш ва эҳтиёжманд оилаларга ёрдам кўрсатиш ишлари тўғрисида ахборот бердилар. 

Йиғилишда Уламолар Кенгашининг янгиланган таркиби шакллантирилиб, Кенгаш аъзолигига янги уламолар ва Тафтиш ҳайъати сайланди. 

Мажлис давомида жамиятда долзарб бўлиб турган қатор илмий-фиқҳий масалалар муҳокама қилинди. Хусусан, сафар масофасини аниқлаш, ватани аслий тушунчаси юзасидан ягона ёндашув белгилаш зарурлиги қайд этилди. Шунингдек, бидъат хурофотлардан сақланиш ҳақидаги фатво муҳокама этилди. 

Муфтий ҳазратлари томонидан соҳа ходимлари фаолиятидаги айрим камчиликлар танқидий руҳда кўриб чиқилиб, қонунчилик, ахлоқ-одоб ва молиявий интизомга қатъий риоя этиш зарурлиги алоҳида таъкидланди. 

Йиғилишда 2026 йилда қилиниши лозим бўлган муҳим вазифалар қайд этилди. Жумладан, имом-хатиблар, отинойилар ва диний таълим муассасалари педагог-ўқитувчилари малакасини ошириш, Рамазон ойига пухта тайёргарлик кўриш, иш фаолиятда шаффофлик ва рақамлаштиришни кучайтириш, маҳалла ва жамоатчилик билан ҳамкорликда кучайтириш ҳамда хайрия тадбирларини янада жадаллаштириш белгилаб олинди. 

Шунингдек, энг фаол ва жонкуяр уламолар тақдирланди. 

Қабул қилинган фатволар келгусида матбуотда эълон қилинади.  

Манба
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Мавзуга оид мақолалар
Доғистон муфтийси шайх Аҳмад Афандининг қаламига мансуб .Солиҳларнинг фазилатлари, китобини индонезия тилига таржима қилишни режалаштирилган.Шу мақсадда давоми...

1399 16:00 / 21.01.2022
Муслима аёл Марям Нур Даниядаги Орхус университети касалхонаси кардиологлари билан ҳамкорликда юрак клапанларини сиқадиган ҳалқа ишлаб чиқди.Юрак қопқоғининг давоми...

2192 18:00 / 26.01.2022
Хабарингиз бор, Робиъул аввал ойи муносабати билан Жума намозларида диёримиз масжидларида Имом Жаъфар Барзанжий раҳматуллоҳи алайҳ томонидан Набий алайҳиссалом давоми...

4405 09:38 / 30.11.2018
Бугун, 17 февраль куни .HilolNashr, нашриётининг мажлислар залида .Китобхонлик мактаби, лойиҳасининг навбатдаги сони бўлиб ўтди. Бу сафарги суҳбатга Тошкент шаҳридаги давоми...

2116 19:41 / 17.02.2022