1447 йил 10 шаъбон | 2026 йил 29 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Тақдимот: «Мўминнинг касби» китобининг таништирув тақдимоти ўтказилди

19:41 / 17.02.2022 2082 pdf Ўқиш режими + -

Бугун, 17 февраль куни «Hilol-Nashr» нашриётининг мажлислар залида «Китобхонлик мактаби» лойиҳасининг навбатдаги сони бўлиб ўтди. Бу сафарги суҳбатга Тошкент шаҳридаги «Имом Термизий» масжидининг имом-хатиби Исҳоқжон домла Муҳаммаджон ўғлининг қаламларига мансуб «Мўминнинг касби» номли китобларининг таништирув тақдимоти ўтказилди.

Тақдимотга «Имом Термизий» масжидининг имом-хатиби Исҳоқжон домла Муҳаммаджон ўғли, Муҳаммад Шокир домла Турдибеков, адабиётшунос олим, ёзувчи Эркин Малик, навоийшунос ёш олим Акром Малик ва китобга ошиқ қалбли мухлислар иштирок этишди. Шунингдек, тадбирга опа-сингилларимиз ҳам ташриф буюришди.

Анжуманни islom.uz портали ходими Қамариддин Бекмуҳаммад олиб борди.

Аввал тақдимот сабабчиси бўлган китоб муаллифининг таржимаи ҳоли таништириб чиқилди.

Сўнгра Муҳаммад Шокир домла Турдибеков сўзга чиқдилар. Домла ушбу китоб бугунги кунда долзарб эканлигини қайд этиб ўтдилар. Жумладан, муаллиф китобни тайёрлашда кўплаб манбалардан фойдалангани ва асар тўққиз фаслдан иборат эканлиги айтиб ўтилди. Бу китоб аввало, толиби илмлар, имом-хатиблар, воизлар, қолаверса, кенг оммага хусусан, бирор касб -ҳунарни эгаллаган ёки эгаллаш арафасида турганлар учун мўлжалланган. Давр шиддат билан ўтиб бормоқда. Қаерга қарасак, ҳамма тирикчиликнинг қайсидир йўналиши билан овора. Гўё халқ, жамият қайнаб турган қозонга ўхшайди. Бироқ тирикчиликни тирикчиликдан фарқи бор. Аввало, инсон зотининг ўзигагина хос бошқа махлуқотларга берилмаган имтиёзлари бор. Шулардан бири, фақатгина зўравонлар яшайди, деган тушунча билан эмас, балки инсон эканини унутмаган ҳолда тирикчилик қилиш талаб этилади, дейди Муҳаммад Шокир домла.

Кейин шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳнинг шоҳ асарлари ҳисобланмиш «Тафсири Ҳилол» дастури ҳақида видеоролик тақдим этилди. Ушбу асарни бугунги кунда мутолаа қилиш учун замонавий дастурлар ишлаб чиқилган. Ушбу ҳолатни инобатга олиб, «Hilol-Nashr» нашриётининг интернет бўлими бошлиғи Бунёдбек Пўлатов «Тафсири Ҳилол» дастурининг энг охирги янгиланган дастури ва унинг қулайликлари ҳақида маълумот бериб ўтди.

Сўнгра «Ҳилол» журналининг муҳаррири Маҳмуд Маҳкам сўзга чиқди. «Мўминнинг касби» китоби муҳаррири бўлган Маҳмуд Маҳкам китобнинг бошидан охиригача бўлган меҳнат самараси ҳақида гапириб ўтди. Хусусан, китобни таҳрир қилиш жараёнидаги ҳолатларни ёдга олди.

Кейин Муҳаммад Айюб қори томонидан гўзал нашида ижро этилди.

Ажойиб ижродан сўнг навоийшунос олим Акром Малик сўзга чиқди. «Бугунги кунда мусулмон халқимиз ҳалол касб этиши учун нималарга эътибор қаратиши лозим бўлса, барчаси «Мўминнинг касби» китобида жам бўлган», дея сўзлайди Акром Малик. — Имкон қадар бу китобни кенг оммага кўпроқ тарғиб этиш лозим. Шунингдек, аудио ҳолатини ҳам тингловчиларга тақдим этилса мақсадга мувофиқ бўларди. Китобнинг ички ва ташқи кўриниши ҳам китобхонни ўзига тортади. Бу ерда «Hilol-Nashr» нашриёти ходимларининг улкан хизматлари амалда яққол акс этиб турибди. Китобни мутолаа қилар экансиз, жумлалар аниқ, лўнда, тушунарли ёзилган. Бу ҳолатда муҳаррирларнинг хизмати ҳам беқиёс.

Сўнгра устоз, адабиётшунос олим Эркин Малик чиройли нутқ қилиб бердилар. Сўз бошида устоз Эркин Малик шайх ҳазратларининг сифатлари ҳақида гапириб бердилар. Кейин «Китобхонлик мактаби» лойиҳаси ҳақида ҳам илиқ фикрлар айтиб ўтдилар.

Тақдимот якунида Қуръон тиловати ўқилди ва бугунги китоб тақдимоти муаллифи «Имом Термизий» масжидининг имом-хатиби Исҳоқжон домла Муҳаммаджон ўғли дуо қилиб бердилар.

Тақдимот islom.uz порталининг ижтимоий саҳифаларида онлайн узатилди.

Хуршид Маъруф

Муаллиф
Хуршид Маъруф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Қуръон ҳофизи Муҳаммад Ал Тухи ҳақида эшитганмисизМуҳаммад Ал Тухи 1922 йил Мисрнинг Мануфие вилоятида туғилган. У Қуръони Каримни тўлиқ ёд олган. 1932 йилда давоми...

1606 18:12 / 07.08.2020
Қозоннинг .Гаила, масжидида 1 июндан 4 июлгача анъанавий .Сабйига, хайрия акцияси бошланди. Бу ҳақда islam.ru манбаси хабар берди. Aкция доирасида масжид Қозон тиббий давоми...

1536 14:00 / 15.06.2021
Ҳайдарободлик рассом Анил Кумар Чухан йигирма йил вақт мобайнида Ҳиндистондаги шаҳар масжидлари деворларига Қуръон оятларини ёзиб, хаттотлик билан шуғулланиб давоми...

1946 11:47 / 17.02.2021
Февраль ойининг жума куни Дублин шаҳрининг .Принcес стреет, кўчаси шимолида, ирландиялик мусулмон аёл Лорраине Коннор почта бўлимининг кириш эшиги ташқарисида давоми...

2205 10:37 / 28.03.2021