1447 йил 9 шаъбон | 2026 йил 28 январь, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мўминларга эслатма

Саховатда пешқадам бўлган йигит

13:15 / 15.07.2025 1117 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бир киши Ҳотам Тойдан: «Эй Ҳотам, бирор киши саховатда сиздан устун бўлганми?», деб сўради.

У қуйидагича жавоб берди: «Ҳа, Той қабиласидан бир етим бола. Бир куни унинг ҳовлисида меҳмон бўлдим. Унинг ўн бош қўйи бор экан. Қўйларидан бирини сўйди. Гўштини яхшилаб пишириб, олдимга қўйди. Менга берган гўштлари орасида мия ҳам бор эди. Уни еб, мазза қилдим ва “Аллоҳга қасамки, жуда маззали экан», дедим.

Мезбон йигит ҳузуримдан ташқарига чиқди. Бир пайт олдимга бир неча қўйнинг бошини олиб кириб, менга миясини узатаверди. Уйга қайтиш учун ташқарига чиқсам, ҳовлининг атрофларида жуда кўп қонни кўрдим. Қарасам, ўн бош қўйнинг ҳаммасини сўйган экан. Ундан: «Нега бундай қилдинг?», деб сўрасам, у: «Субҳаналлоҳ! Сиз мазза қилиб ейдиган нарса менда бўла туриб, сизга қандай қилиб бахиллик қиламан. Албатта, бу иш бир араб йигити учун жуда хунук уят-ордир», деб жавоб берди».

Ҳотам Тойга: «Сиз уни меҳмон қилиб қанча сўйгансиз?» дейилди. У: «Уч юзта қизил туя ва беш юз бош қўй» деб жавоб берди. Унга яна: «Ахир сиз ундан сахийроқ экансиз-ку?!» дейилди.

Шунда у: «Йўқ, у йигит мендан сахийроқ. Чунки, у ўзида бор бўлган ҳамма қўйларни сўйиб, саховат кўрсатди. Мен эса, ўзимда борининг озроқ қисмини сўйдим, холос» деб жавоб берди.

Шайх Ҳоний Ҳожининг «Солиҳлар ва солиҳалар,

зоҳидлар ва зоҳидалар ҳаётидан минг бир қисса»

номли китобидан Нозимжон Ҳошимжон таржимаси

Ушбу мақола Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитасининг 2025 йил 17 мартдаги 03-07/1750-сонли рухсати асосида тақдим қилинди.

 

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Подшоҳлардан бири ўғлини ҳаётдаги саодат сирини ўрганиб келиши учун донишманд ҳузурига юборди. Ўғил у ерга борганда ҳакимнинг қасрида анчагина одам мавжудлигини давоми...

2226 14:33 / 14.05.2025
Бир киши Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳуни ҳақорат қилди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам ўша ерда эдилар. Абу Бакр розияллоҳу анҳу у кишига ҳеч нарса давоми...

1721 15:15 / 19.11.2025
Коинотда, атрофимизда, тарихда ва ҳатто ўз нафсимизда кечадиган баъзи бир ҳолатлар, ўзгаришлар борки, бизларнинг кейинги аҳволимиздан огоҳлантиради. Ушбу давоми...

4227 09:00 / 31.07.2022
Салим ибн Жобир Ҳужаймий розияллоху анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб Эй Аллоҳнинг Расули Менга насиҳат қилинг давоми...

1288 11:31 / 05.09.2025