1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мўминларга эслатма

Саодатнинг сири

14:33 / 14 май 2092 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Подшоҳлардан бири ўғлини ҳаётдаги саодат сирини ўрганиб келиши учун донишманд ҳузурига юборди. Ўғил у ерга борганда ҳакимнинг қасрида анчагина одам мавжудлигини кўриб, навбатга турди. Анча муддат кутганидан сўнг навбати келиб, донишманд ҳузурига кирди. Донишманд унга қасрни сайр қилиб, икки соатдан сўнг ҳузурига келишни таклиф этди ва йигитнинг қўлига икки томчи ёғ томизилган кичик қошиқни бериб: «Саёҳат асносида бу қошиқчани қўлингда ушлаб юр, ундаги ёғнинг оқиб кетишидан эҳтиёт бўл!» деди.

Йигит юқорига кўтарила бошлади ва қасрда сайр қилар экан, диққат-эътибори қошиқда эди. Бироздан сўнг донишманд ҳузурига қайтди. Ҳаким ундан: «Бинодаги ҳашаматли гиламни кўрдингми? Чиройли боғдан баҳраманд бўлдингми? Кутубхонамдаги бебаҳо китоблар сени ўзига ром этдими?» деб сўради.

Йигит ноқулай ҳолатга тушди ва ҳеч нарсани кўрмаганини ва бор эътибори қошиқдаги ёғни тўкиб юбормаслик бўлганини айтди.

Ҳаким унга: «Ортингга қайтиб, қасрдаги жиҳозларни кўздан кечир» деди.

Йигит ортига қайтиб, деворга осилган санъат асарларини, боғни, гўзал гулларни кўрди ва ҳакимнинг ҳузурига қайтиб, бошдан кечирганини сўзлаб берди.

Ҳаким ундан: «Лекин сен билан келишганимиз икки томчи ёғ қани?» деб сўради.

Йигит қошиққа қараб, ёғ тўкилиб кетганини сезди.

Шунда ҳаким деди: «Сенга қилмоқчи бўлган насиҳатим шу эди. Саодатнинг сири шуки, дунё гўзалликларини кўриб, улардан завқ ол, аммо қўлингдаги икки томчи ёғни асло тўкиб юборма!».

Йигит қиссадан кўзланган ҳиссани англади. Саодат нарсалар ўртасидаги мувозанатни ўрнига қўя олиш санъати экан. Бу бахтсизлик ва муваффақиятсизликнинг муҳим рецепти экан.

Искандардан: «Оламдаги барча юртларнинг устидан қандай ғолиб чиққанини сўралди. Искандар: «Қилиниши керак бўлган вазифани кейинга сурмаслик билан» деди.

«Ҳаёт билан учрашув» китобидан

Нозимжон Ҳошимжон таржимаси

Ушбу мақола Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитасининг 2025 йил 17 мартдаги 03-07/1750-сонли рухсати асосида тақдим қилинди.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Имом Заҳабий раҳимаҳуллоҳ дейдилар .Ҳорун арРашиднинг қўшинида йигирма минг мужоҳид аскар бор эди. Улар қўшин девонига ўз исмларини ёздирмас эди. Ҳатто Аллоҳдан давоми...

2591 13:30 / 02.08.2021
Уламоларимиз вақтни ғанимат билишга, китобларда кўрган ёки хаёлларига келган фойдали фикрларни дарҳол ёзиб қўйишга ҳарис эдилар. Улар бу ишни ҳатто тунда ҳам давоми...

3518 11:00 / 01.01.2024
Исломда мусулмонларнинг камчиликларини яшириш улуғ фазилатли амал ҳисобланади. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Эй тили билан иймон келтириб, иймон давоми...

823 16:27 / 18 август
Молик ибн Назла розияллоҳу анҳу Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига эски кийимда келди. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ундан сўрадиларМолинг давоми...

2290 17:00 / 23.03.2022