1447 йил 23 жумадис сони | 2025 йил 14 декабрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Рамазон

Абадий ахлоқ мактаби

13:46 / 02 март 1893 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аллоҳ таоло инсонни икки олам орасида яратди. Уларнинг биринчиси руҳоният олами, иккинчиси моддият олами. Инсон ушбу икки оламнинг ўртасидадир. Чунки Аллоҳ таоло уни икки табақа оламда яратган.

Инсонда ақл ва руҳ бор. Ана шу икки нарса орқали у аброр фаришталар мавқеига кўтарилади.

Инсонда тана ва шаҳват бор. Инсон бу иккиси сабабли ҳайвон даражасига тушиб қолади.

Инсон ушбу икки мувозанатни сақлаб, руҳоният олами ва моддият олами орасида мос бўлиб яшаса, яхшилик узра ҳаёт кечиради. Агар бирини ҳаққини иккинчиси ҳаққига тажовуз қилган ҳолда яшаса, мувозанат бузилиб, Аллоҳ инсонни вакил қилган мажбурияти издан чиқади. Чунки Аллоҳ инсонни ердаги халифаси этиб тайинлаб, ер куррасини обод қилишга ва уни ибодат билан зийнатлашга масъул қилган. Исломнинг вазифаси ушбу мувозанатни сақлаб, энг афзал бўлган йўлга йўналтиришдир. Инсон бу билан гўёки фаришталардек тоат-ибодатда яшаб, нафсига қарши курашиб, нажот ва яхшиликка эришади.

Рўза инсонни ерда туриб руҳоният оламига етказувчи муҳим ибодатлардан биридир. Чунки инсон рўза тутиш билан инсондаги моддий шаҳватдан халос бўлиб, нафсида йўқотган фаоллик, ҳаракат ва қувватни тиклаб, иймоний ва руҳоний қувватини ошириб олади. Бу билан энди ҳаётдаги мўътадиллик ва мувозанатини ҳам тиклайди.

Аллоҳ таоло Қуръони Каримда: «Эй иймон келтирганлар!» деб мўминларни бу улуғ ибодатни адо этишга чақирмоқда. Рўзада инсон Аллоҳнинг буйруқларига бўйсунган ҳолда шаҳватларидан тийилади. Бу нарса ўз-ўзидан чегарадан чиқиб кетмасликни ўргатади, Аллоҳ буюрган нарсаларда тақвога яқинлашишни ва ман этган нарсалардан узоқлашишни таълим беради.

Шунингдек, ушбу ман қилиш инсондаги шаҳвоний ҳукмронликни бошқаради. Шунинг учун бу рўза инсонни гуноҳлардан мусаффо қилиб ушлаб туради. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Рўза қалқондир», деб айтганлар. Яъни рўза шахс ёки жамиятни бузувчи нарсалардан сақловчидир.

Рўза инсонга инсонлигини эслатади. Чунки инсон доим овқат ва ичимликка муҳтож бўлиб туради. Инсон қачонки башарий эҳтиёжи бўлган овқат ва ичимликдан ўзини тийса, ушбу нарсаларга нақадар муҳтож эканини ҳис қила бошлайди. Гўёки рўза инсоннинг заиф ва ҳожатманд эканини эслатиб, бошқаларга тажовуз қилишдан огоҳ этиб туради. Шахс ҳар қандай муҳитда яшамасин, у баъзи зулм ва туғёнга дуч келади, рўза тутганда нафсини қайта-қайта овқат ва ичимликка муҳтож эканини ҳис қилдирса,  яна расо инсонга айланаверади.

Агар биз рўзанинг фойдалари ва шахс ҳамда жамият олдидаги ҳикматларини кузатсак, ушбу улкан ибодат «абадий ахлоқ мактаби» эканини билиб бораверамиз. Ушбу мактабни кўплаб солиҳ ва фозил инсонлар битириб, ердаги Аллоҳнинг халифаси, деган шарафга мушарраф бўлиб боришаверади.

Абу Ҳазм раҳматуллоҳи алайҳ бундай деган эдилар: «Бугун охират молининг бозори касодга учраган, жуда ҳам арзон бўлиб турибди, ундан кўпайтириб олинглар. Чунки бозори чаққон кун келиб қолса, унинг озига ҳам кўпига ҳам эришишнинг иложи бўлмайди».

Шундай экан, бир ойгина меҳмон бўладиган Рамазонда тана ва руҳиятимизни «ахлоқ мактаби»да муносиб тарбиялаб, охиратимизга етарли сармояни ғамлаб олайлик.

Маҳмуд Маҳкам

«Ҳилол» журнали 2023 йил 2 (47)-сон

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Алвидо, эй моҳи раҳмат, шаҳри ғуфрон, алвидо, Айладинг азми сафар, бўлдук паришон, алвидо, Афв қил нуқсонимиз, эй яхши меҳмон, алвидо, Боиси савму салоту, хатми давоми...

1453 17:37 / 09.04.2024
Рамазоннинг сўнгги кунларидамиз. Муборак ойнинг 26 дан 27 кунга ўтар кечаси Тошкент шаҳри жомеъларида Қуръони Карим хатмоналари якунланди. Ҳар бир масжидда давоми...

2275 19:30 / 28.04.2022
Маълумки, Қадр сураси Қуръоннинг нозил бўлиши, Қадр кечаси ҳақидадир. Барча сураларда бўлганидек, ушбу сурада ҳам эъжоз ақлни лол қилиб, ожиз қолдирувчи нарса давоми...

4239 17:00 / 08.05.2021
Меҳмонни чиройли кутиб олиб, ҳурматини жойига қўйган банда муҳаққақ зафар қучгувчидир... Рамазон бизларнинг тайёргарлигимизни, уни қандай қарши олиб, нималар давоми...

1402 12:53 / 01 март
Аудиолар

213477 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

132689 14:35 / 11.08.2021