1447 йил 10 шаъбон | 2026 йил 29 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Рамазон

Рамазон ҳайитингиз муборак бўлсин!

06:39 / 13.05.2021 4072 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бугун эрта тонгдан юртимизнинг барча масжидлари қатори «Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф» жоме масжидида ҳам Рамазон ҳайити муносабати билан байрам намози ўқилди. Унда минглаб ҳамюртларимиз иштирок этишди.

Намоз аввалида имом домлаларимиз Рамазон ойи ва тутган рўзаларимизнинг фазилатлари ҳақида амру-маъруфлар қилиниб, Рамазон ҳайити байрамини муносиб нишонлаш, бу кунни яхши кайфиятда ўтказиш, барча кин-адоватларни унутиш лозимлиги таъкидланди ҳамда эл-юрт ҳаққига дуолар қилинди.

Шундан сўнг Ҳайит намози жамоат ила адо этилиб, халқимиз, юртимиз  ҳаққига эзгу дуолар қилиниб, байрам билан барча юртдошларимиз қутланди.

Қайд этиш жоизки, масжидда намозхонларга қулайлик яратиш мақсадида барча зарур ишлар амалга оширилди. Масжидларга туташ кўчалар вақтинча ёпилиб, намозхонлар учун жой ажратилди. Ички ишлар, соғлиқни сақлаш ва бошқа мутасадди идоралар вакиллари навбатчилиги ташкил этилди ҳамда карантин қоидаларига мувофиқ Рамазон ҳайити намози ўқилди.

Бугунги файзли тароватли кунларда барча юртдошларимизни, бутун мусулмонларни Рамазон ҳайити билан муборакбод этамиз.

Рамазон ҳайитингиз қутлуғ бўлсин!

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Мусулмонлар орасида, хамда мусулмон бўлмаганлар орасида, Ислом дини байрамларни қай тарзда ўтказишни талқин этиши ҳақида, нотўғри фирклар юради. Баъзи бир давоми...

7058 12:43 / 14.06.2018
Шукрлар бўлсинки, Рамазоннинг илк кунларига ҳам етиб хатми Қуръонларни ҳам бошлаб олдик.Бугун 2021 йил 12 апрель куни .Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф, жоме давоми...

2552 02:30 / 13.04.2021
Қуръон Аллоҳнинг каломи, ожиз қолдирувчи китоби ва Қиёматга қадар бандалар устидаги етук ҳужжатидир. Қуръон Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг рост давоми...

2558 17:01 / 20.04.2022
Исломда буюрилган, савоб олинадиган, рўзадорга мағфират ва жаннат эшикларини очадиган ҳақиқий рўза таомдан, ичимликдан ва аёлларга яқинлик қилишдан ўзини давоми...

2533 14:00 / 30.03.2023