1446 йил 29 шаввол | 2025 йил 27 апрель, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ҳанафийлик

Қуръондан ҳукм чиқариб олиш ҳаммага ҳам эмас

09:24 / 02 март 947 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ташаддуд йўналишида ижтиҳод қилиш ман қилинган, яъни ижтиҳод қила олмайсиз. Ҳукмни фақат Қуръон ва Суннатдан олишингиз мумкин. Лекин улар, яъни ташаддудчилар Қуръон ва Суннатдан ҳар қандай одам ҳам далил олиши мумкин, дейишади. Бу гапни асослаш учун: «Биз насронийларга ўхшаб, динни тушунтириб берадиган роҳибларни тайинлаб олмаймиз. Аксинча, «Қуръон ва Суннат ҳар ким учун ҳам манба бўлаверади», дейишади. Умуман олганда, тўғри гап, лекин бунинг замирида залолат, бузғунчилик яшириниб ётибди. Тўғри, Қуръон ва Суннатдан фойдаланишга ҳамма ҳақли, лекин ҳукм олишга эмас. Мавъиза, эслатма олиш учун фойдаланиши мумкин, лекин ақийдавий ёки фиқҳий ҳукм чиқариб олишга ҳамманинг ҳам ҳаққи йўқ, бунга ҳамманинг ҳам лаёқати йўқ.

Қуръон ўқиб, ундан ўзимиз учун насиҳат олаверамиз, лекин ўзимизча фиқҳий ёки ақийдавий ҳукмларни чиқариб олишга ҳаққимиз йўқ. Қуръон ҳар қандай одам учун ҳидоят олиш, эслатма, ваъз олиш манбаи, у ҳамма учун очиқ, лекин ундан ҳукм чиқариб олиш ҳаммага ҳам эмас. Қуръондан истаган одам ҳукм чиқаришга ҳақли десак, Аллоҳ таолонинг «Билмасангиз, зикр аҳлидан сўранг» деган ояти бекорга чиқиб қолади, чунки ҳамма ўзи Қуръонни билиб, тушуниб олаверса, зикр аҳлидан сўрашнинг нима кераги бор? Ташаддуд вакиллари мана шу жойда жим бўлиб қолишади.

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Яман аҳлига Муоз розияллоҳу анҳуни нега юбордилар? Нега уларга мактуб жўнатиб қўя қолмадилар. Масалан, Муоз розияллоҳу анҳуга: «У ерда уч кун тургин-да, мендан эшитганларингни уларга ёзиб бергин. Қуръонни ҳам ёзиб бергин-да, «Мана, олинглар ва шунга амал қилинглар», дегин», десалар бўлмасмиди? Нега айнан ўзини юбордилар? Муоз розияллоҳу анҳу аҳли аёлини, оиласини ташлаб, Яманга бориб яшаганидан кўра керакли гапни ёзиб, жўнатиб юбориш осонроқ, қулайроқ эди-ку?

Демак, бундан келиб чиқадики, Набий алайҳиссалом Яман аҳлининг айнан Муоз розияллоҳу анҳуга тақлид қилишини хоҳлаганлар. Демак, уламоларга тақлид ва мурожаат қилиш Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг буйруқлари экан. Биз у зотнинг буйруқларига биноан Абу Ҳанифа роҳимаҳуллоҳга эргашамиз. Тўғри, Абу Ҳанифа роҳимаҳуллоҳ Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг даврларида яшамаган, у зотнинг ўринларида Муоз, Алий ва бошқа саҳобалар розияллоҳу анҳум бўлишган ва Набий алайҳиссалом одамларни уларга тақлид қилишга буюрганлар. Энди бизнинг замонимизда уларнинг ўрнига бошқалар келдими, демак, биз Набий алайҳиссаломнинг буйруқлари бўлгани учун уларга тақлид қиламиз. Имом Абу Ҳанифа, имом Шофеъий, имом Молик ва имом Аҳмад роҳимаҳумуллоҳга тақлид қилишни айнан Муоз розияллоҳу анҳунинг ҳадисларидан оламиз, чунки Набий алайҳиссалом бу ҳадисда динни одамлардан олишга буюрганлар, китоблардан олишдан қайтарганлар.

Муоз розияллоҳу анҳунинг ҳадисларидан олинадиган яна бир хулоса шуки, Қуръон ва Суннатдан ҳукм олишга ҳамманинг ҳам лаёқати кифоя қилмас экан.

«Ҳанафий мазҳабига теран нигоҳ» китобидан

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2024 йил 16 апрелдаги 03-07/2009-рақамли хулосаси асосида тайёрланган.

 

Муаллиф
Шайх Салоҳ Абул Ҳож
Таржимон
Ғиёсиддин Ҳабибуллоҳ
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Келинг, .Уч талоқ, деб, бир лафз билан айтилганда бир талоқ тушадими, деган масалага тўхталиб ўтайлик. Бу ўринда уч талоқ масаласига кўп ҳам киришиб ўтирмаймиз, давоми...

1039 14:00 / 17 апрель
....Кейинги уламолар аралаш китоблар қилдилар. Бунга .Фатовои Қозихон, китоби мисол бўлади. Баъзилар эса Розийиддин Сарахсий ўзининг .алМуҳийт, китобида қилганига давоми...

3074 15:31 / 28.03.2017
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак ҳаётларининг охирига келиб, турли қабила ва юрт одамлари Исломни қабул қилишди. Янги мусулмонлар қаршисида давоми...

4162 20:27 / 24.04.2018
Ҳанафий мазҳаби ўзидаги хусусиятлар омил ўлароқ тез ва соз ўсди, тезликда турли ўлкаларда кенг тарқалди. Унинг ўсиши ва тарқалишининг бош омиллари учта1. Абу давоми...

3669 16:12 / 28.03.2017