1447 йил 10 шаъбон | 2026 йил 29 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Рамазон

«Хайр, Рамазон!» деманг

14:23 / 08.04.2024 2460 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Охирги ўн кунликнинг ҳар бир кечасида уч (минг) сўмдан бўлса ҳам садақа қилинг, агар садақангиз Қадр кечасига тўғри келиб қолса, 84 йил давомида ҳар куни садақа қилган бўласиз.

Рамазоннинг охирги ўн кунидаги тунларда икки ракъат бўлса ҳам таҳажжуд намози ўқиб олинг, агар намоз Қадр кечасига тўғри келиб қолса, 84 йил давомида ҳар кеча таҳажжуд ўқиган бўласиз.

Рамазоннинг охирги ўн кунида ҳар кеча уч мартадан Ихлос сурасини ўқиб қўйинг, агар тиловатингиз Қадр кечасига тўғри келиб қолса, 84 йил давомида ҳар кеча Қуръонни тиловат қилган бўласиз.

Аллоҳим! Бизларни ана шу майдонда ғалаба қозонувчилардан қил!

Рамазондан кейин ҳам рўза тутиш тугаб қолмайди, Қуръон ўқишдан йироқлашилмайди, масжидни тарк қилинмайди!

«Ва сенга аниқ нарса (ўлим) келгунича Роббингга ибодат қил» (Ҳижр сураси, 99-оят).

Син рамазоний бўлманг, раббоний бўлинг! Яъни, ҳар доим ибодатда қоим бўлинг, фақат Рамазонда ибодат қилувчилардан бўлманг!

Рамазонни чиройли кутиб олмаган бўлсангиз ҳам, видолашувни гўзал тарзда адо этинг! Охири мукаммал бўлганидан ибрат олинади, аввали нуқсонли бўлганидан эмас.

Ҳасан Басрий: «Сен рўзанинг қолганини чиройли адо қил, ўтганидаги камчиликларини Аллоҳ кечиради», деганлар. Сен қолганини ғанимат бил! Қачон Аллоҳнинг раҳматига эришишингни билмайсан. Эҳтимол, у Рамазоннинг охирги соатидададир!

«Хайр, Рамазон!» деманг.

«Аллоҳим, Рамазондаги рўзамизни қабул қилгин, ўзимиздан ҳам, орамиздан ҳам ҳеч кимни айирмасдан, узоқ йиллар Рамазонда жам бўлиб юришимизни насиб қилгин. Роббим, меҳру мағфиратингни биздан дариғ тутма!», деб айтинг.

Раҳмат ва барака ойи бўлмиш Рамазоннинг сўнгги кунлари яқинлашиши муносабати билан Ибн Жавзий айтган нарсаларини эслаб ўтамиз:

«От маррага яқинлашган сари мусобақада ғалаба қозониш учун бор кучини ишга солар экан. От сендан кўра фаросатли бўлиб қолмасин! Амаллар хотимага қараб баҳоланади! Кутиб олишни қойилмақом қилмаган бўлсанг, хайрлашишни чиройли қилиб қўй!».

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
1194. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Сизга муборак Рамазон ойи келди. Аллоҳ азза ва жалла сизга унинг рўзасини давоми...

7870 18:26 / 18.05.2018
Бу муборак ва барокатли кечанинг аломатлари қуйидагилардир Ушбу муборак кечанинг аломатлари бўлиб, улар қуйидагиларда намоён бўлади 1. Қадр кечасида сокинлик давоми...

3238 23:44 / 11.04.2023
Ислом тарихида Рамазон ойида бир қатор муҳим ҳодисалар бўлиб ўтган.1. Ваҳийнинг нозил бўла бошлаши. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам 40 ёшга етганларида давоми...

3750 09:00 / 03.04.2022
Эй Роббим Ҳолимизга раҳм қил Сен раҳм қилмасанг, кимга юзланамиз, қаердан нажот топамизЗотан, энг меҳрибон, раҳмшафқатли Зот ЎзингсанШу сабабли бизларни давоми...

4047 17:00 / 26.04.2022