1447 йил 10 шаъбон | 2026 йил 29 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Рамазон

Қадр кечасини бошқа кечалардан қандай ажратиб оламиз?

23:44 / 11.04.2023 3237 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бу муборак ва барокатли кечанинг аломатлари қуйидагилардир:

Ушбу муборак кечанинг аломатлари бўлиб, улар қуйидагиларда намоён бўлади:

1. Қадр кечасида сокинлик ҳукм суради. Атроф мусаффо, ёруғ, худди сукунатга ўралган ёғдули ой чарақлаб тургандек бўлади.

2. Осмондаги юлдузлар учмайди, бошқа жисмлар қалтис ҳаракат қилмайди. Касалликлар пайдо бўлмайди.

3. Ҳаво мўътадил бўлади, жуда иссиқ ҳам, жуда совуқ ҳам бўлмайди.

4. Эрталаб қуёш қизариб, тоғарага ўхшаш, ёғдуси жуда заиф бўлиб уфқдан бош кўтаради. Сабаби ўша тун ва кунда кўп фаришталар ерга тушиб-чиқиб туриши оқибатида қуёш нурларини ҳам тўсиб қўяди.

5. Қадр кечасида ёмғир-қор ёғмайди, ёғса ҳам ўта майин ва ёқимли бўлади. Шўр сувлар чучук бўлади.

6. Дарахтлар ўз шохларини ерга эгилтириб туради.

7. Ўша куни шайтонлар чиқишига йўл қўйилмайди.

Қадр кечаси қандай фазилатларга эга?

У минг ойдан яхшироқ кечадир, дейилади. Агар бу ҳисоб-китоб қилиб кўрилса, тахминан, 83,3 йилга тўғри келади. Мана шу кечада қилинадиган ибодатлар, зикрлар, саловот-у тасбеҳлар, дуолар ана шундай вақт кенглигини қамраб олади.

Бу – шу муборак кечада қилинган ибодатлар шунча йил давомида бажарилган ибодат савобидан афзал, деганидир. Бундан ортиқ бу кечанинг яна қандай гўзал ва улуғвор фазилати бўлиши мумкин?

Қолаверса, бу кеча омонлик ва барокот кечаси. Унда банданинг бир йиллик ҳисоб-китоби ер юзига туширилади. Бу кечада банда бедор бўлиб, Аллоҳга мухлис ҳолатида, яъни ихлос ила дуо қилса, гуноҳлари мағфирати, икки дунё саодати, ўзининг эҳтиёжлари ҳақида сўраса, дуоси шубҳасиз ижобат бўлади.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким Қадр кечасини иймон ва ихлос билан бедор ўтказса, унинг ўтган гуноҳлари кечирилади», дедилар.

Қадр кечасида қандай дуоларни қилган афзал?

Бу кечада қазо намозлар, нафл ва таҳажжуд намозларини ўқиган афзал. Бундан ташқари, Қуръони Карим тиловати, Аллоҳни улуғлаб айтиладиган тасбеҳ, истиғфор ва зикрлар, пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга бағишлаб салавот ва дурудлар айтиш улкан ажр-савобларга сабаб бўлади.

Ойша онамиз розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«Ё Расулуллоҳ агар Қадр кечасини топишга муваффақ бўлсам нима деб дуо қилай?» деб сўрадилар. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сен: «Аллоҳумма иннака ъафуввун, туҳиббул ъафва фаъфу ъанний», деб айтгин», дедилар».

Термизий, Ибн Можа ривояти.

Маъноси: «Ё Аллоҳ, албатта, Сен кечиргувчисан, кечиришни яхши кўрасан. Мени (гуноҳларимни) кечиргин».

Барчаларимизга мана шу кечанинг барокоти, ҳикмати, файзи, саломатлиги, мубораклиги насиб этсин, унда қиладиган ҳар бир амалимизни Аллоҳ таолонинг Ўзи даргоҳида қабул қилсин.

 

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ассалому алайкум азизлар Ийдул Фитр байрами барчангизга муборак бўлсин Ҳар йили қалбимизда интиқлик ва алоҳида эътибор билан кутадиган раҳмат ва мағфират ойи давоми...

6086 19:15 / 14.06.2018
Муборак Рамазон ойи Аллоҳ таолонинг мўмин бандаларига берган улуғ неъматидир. Аммо биз бу ойнинг ҳақиқатию қадрини жуда кам биламиз. Чунки, эртаю кеч ўзимизнинг давоми...

2255 09:00 / 22.03.2023
Ўтиб борар ўттизинчи кун,Эшитилар шом учун азон.Алвидо, дейишга қўрқаман,Кўришгунча, дейман, рамазон... Елканлари уфққа шўнғиганМанзарани эслатган давоми...

1721 18:52 / 09.04.2024
Рамазон ойи одамлар учун ҳидоят манбаи ва тўғри йўл ҳамда ҳақ билан ботилни ажратгувчи очиқ оятлардан иборат Қуръон нозил қилинган ойдир. Рамазон ойи ҳар доим давоми...

2109 18:03 / 06.04.2024