1447 йил 9 шаъбон | 2026 йил 28 январь, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Рамазон

Эй Роббим, Ўзингнинг розилигинга эриштир!

17:00 / 26.04.2022 4043 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Эй Роббим! Ҳолимизга раҳм қил! Сен раҳм қилмасанг, кимга юзланамиз, қаердан нажот топамиз?!

Зотан, энг меҳрибон, раҳм-шафқатли Зот Ўзингсан!

Шу сабабли бизларни махлуқотларнинг гултожи – инсон қилиб яратдинг; сарвари коинот Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга уммат қилдинг; меҳрибон, мусулмон ота-онага фарзанд қилиб бердинг!

Аллоҳим, бизга раҳм қилдингки, ҳам ақлан, ҳам жисмонан соғ-саломат вояга етдик! Ўзингни танитдинг, Ўзинггагина ибодат қиладиган, байтинг бўлмиш масжидларга талпинадиган қилиб қўйдинг! @@@

Яратган Эгам, бизларга раҳм қилганинг сабаб юракларимиз Сенинг ва Расулинг Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ишқи билан урадиган бўлди, Каломинг – Қуръонга муҳаббатли қилдинг, уни севиб ўқийдиганлар сафига киргиздинг, дининг йўлида хизмат қилишни насиб этдинг, шу йўлда ғам чекадиган қилиб қўйдинг!

Эй Роббим, раҳматинг ва марҳаматинг билан бизларни Рамазонга етказдинг! Ундан жаннатни қўлга киритиб, тақвомизни мустаҳкамлаб, қалбларимизни ислоҳ қилиб чиқишимизни насиб эт!

Эй Роббим, ҳолимизга раҳм қил! Билиб-билмай қанчадан-қанча гуноҳу маъсиятларга қўл урдик, бизни афву мағфират айла! Ҳолимизга Ўзинг раҳм қилмасанг, батаҳқиқ, залолатда қоламиз!

Аллоҳим, ота-оналаримиздан марҳаматингни аяма, бизларни жаннатингда жамулжам қил! Аҳлимиз, фарзандларимизни Ўзинг рози бўладиган ҳолда тарбия қилишимизга ёрдам бер! Бизларга раҳм қил, сўнгги нафасимизгача ҳақ йўлингда бўлайлик!

Эй Роббим, қиёмат куни ҳамма сарсон бўлиб турганда бизларга раҳм қил! Сен раҳм қилмасанг, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам шафоат қила олмайдилар! Ўша даҳшатли ҳолатда биздан раҳматингни аяма! Бизларга жаҳаннамни раво кўрма, бунга тоқат қила олмаймиз!

Эй Роббим, фақат Сенинг раҳматинг ила жаннатга кирамиз! Мақсадимиз – жамолингни кўриш, бу саодатга бизларни мушарраф айла, муносиб бандаларингдан қил!

Эй Роббим, ҳолимизга раҳм қил! Ўзингнинг розилигинга эриштир!

«Рамазон соғинчи» китоби асосида тайёрланди

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Рўза тутган кишининг тақвоси зиёдалашади.Рўза туфайли инсонда Роббини кўриб турганлик, У Зотдан қўрқиш ҳислари янада кучаяди.Рўза тутиш билан банда Роббига давоми...

2962 11:00 / 07.04.2022
Маълумки, Қадр сураси Қуръоннинг нозил бўлиши, Қадр кечаси ҳақидадир. Барча сураларда бўлганидек, ушбу сурада ҳам эъжоз ақлни лол қилиб, ожиз қолдирувчи нарса давоми...

4319 17:00 / 08.05.2021
Инсонда фаришталарга хос, шайтоний ва ваҳшийликхусусиятлар бўлади. Фаришталарга хос хусусияти ndash иймон, раҳм, тоатибодат, хушуъ ва нафсий юксалиш.Шайтоний давоми...

1986 18:00 / 12.04.2023
Бисмиллаҳир Роҳманир РоҳиймБу йилги Рамазон ойи Юртимиз мусулмонлари учун ўзгача бир тароватда ўтди. Ватанимиз тинч, осуда. Халқимиз ибодатларни бемалол адо этиб давоми...

6455 04:38 / 24.05.2020